
Поездлар қатнови ҳақида Телеграм-ботдан билиб олиш мумкин
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Telegram-ботни йўлга қўйди

Пойтахтимизда Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташкил этилади
Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар беради

Закалат тўғрисидаги нотариал келишув тузилаётганда – кўчмас мулк ва автомобилга автоматик тарзда тақиқ қўйилади
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 22.02.2018 йилда 2090-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Сайёҳлар учун қулай мобиль SIM-карталар
Сайёҳлар учун махсус ишлаб чиқарилган мобиль SIM-карталар аэропортлар, автовокзаллар ва туристик нуқтаи назардан оммабоп бўлган бошқа жойларда сотилади

Солиқ органлари бир ҳафтада 1 202 та фуқарога жарима солдилар
Давлат солиқ қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада 1439 та ҳуқуқбузарлик аниқланган

Солиқ навигатори–2018 энди «Қонун ҳужжатлари» АҚТда
Кўпчилик ташкилотлар йиллик ҳисоботни топшириб бўлди. Тўс-тўполондан сўнг қисқа муддатли танаффус бошланди – бу жорий йил учун солиқ солишнинг янги қоидаларини ўрганишнинг айни мавридидир. Бу юмушни ишдан ажралмаган ҳолда, қолаверса кундалик фаолиятда бехато амалга оширишда Солиқ навигатори–2018 ёрдам беради

Давлат органлари журналистлар билан кўпроқ мулоқотда бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 125-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Бизнесда қай бири афзал: ёлғизликми ёки шерикчилик
Эндигини ўз ишини бошлаётган тадбиркорлар танлов имкониятга эга: ишни бир ўзи ташкил этиши ёки ҳамкор топиб, бизнесни бирга юритиши мумкин. Ҳамкорликда бизнесни бошлаш эҳтиёткорликни талаб этади. Ушбу шарҳда - бизнесни ёлғиз ёки шерикчилик асосида юритиш ҳақида сўз юритилади

Автога «чиройли» рақам: 5 та муаммоли вазиятда ундан айрилиб қолмаслик усуллари
Машинага ўзи истаган давлат рўйхатидан ўтказиш рақамини олиш учун фуқаролар махсус онлайн-аукционда рекорд даражадаги суммаларни сарфлашмоқда. Бундай инвестициялар ҳуқуқий нуқтаи назардан хавфсиз ёки йўқлигига аниқлик киритамиз

Адлия органлари ва ФҲДЁ биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 124-сон «Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Мудофаа саноатини ривожлантириш учун махсус Жамғарма ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 118-сон қарори билан Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ахборот технологиялари вазирлигида 4 та янги бошқарма ташкил қилинади
Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкиллаштиришга доир 19.02.2018 йилдаги ПҚ-3549-сон қарори қабул қилинди

Овердрафт янги имкониятлар беради
2017 йил февралида Ягона умумреспублика процессинг маркази жисмоний шахсларни кредитлаш – овердрафт хизматини жорий эта бошлади. Бугун ҳар бир хоҳловчи «қўшимча ҳамён»га эга бўлиши мумкин. Бироқ буни қандай қилиб фойдалироқ шартларда амалга оширса бўлади? Тафсилотлар бизнинг шарҳимизда

Ёшлар иттифоқи ва яшаш жойидаги баллар фермер бўлишга ёрдам беради
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) билан Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни рад этганлик учун жарима – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача
ҚҲТБТ порталида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилган

Қишлоқдаги арзон уй-жойлар: талабгорларни комиссия танлаб олади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2018 йилдаги 103-сон қарори билан Ариза берувчи – уй қурувчининг 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Вазирлик ва идоралар раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ёпилмоқда
Давлат органлари ва йирик хўжалик бирлашмаларининг расмий сайтидаги виртуал қабулхоналар ёпилмоқда. Вазирлик ва идоранинг раҳбариятига энди Президентнинг Виртуал қабулхонаси орқали мурожаат этиш мумкин

Давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари фуқаролар йиғинларига бириктирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 117-сон «Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Бюджет соҳасидаги молиявий ҳисобот янгиланди
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар (рўйхат рақами 2971, 15.02.2018 й.) эълон қилинди

Картошка импорти ҚҚСдан озод этилди
Президентнинг 20.02.2018 йилдаги ПФ–5354-сон Фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати тўлдирилди

Пахтани экспортга сотиш – «Ўзпахтасаноат» АЖ орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 йилдаги 106-сон қарори билан Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Интернет орқали экспорт – контракт ва банк воситачилик ҳақисиз
Президентнинг 19.02.2018 йилдаги Фармони 2018 йилнинг 1 июнидан товарларни Интернет орқали экспорт қилиш ва электрон тижоратни амалга оширишда янги қоидалар киритилишини назарда тутади

Пахта қай тартибда сертификатланади ва тортиб кўрилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 йилдаги 106-сон қарори билан Пахта толасини сертификатлаш ва оғирлигини тортиб кўриш тўғрисида низом тасдиқланди

Интернетда компаниянгиз ҳақида нималар ёзишаётганини қандай билса бўлади?
Бу ҳақда мазкур шарҳда сўз юритилади

Давлат органларининг IT-бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтадилар
Президентнинг 19.02.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди

ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади
Бу Президентнинг 19.02.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган

Давлат тижорат секторидаги иштирокини камайтиради
ҚҲТБТ порталида Президентнинг тижорат ташкилотларида давлат улушини камайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди

Тиббий техника қандай қиёсланади ва синалади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 112-сон қарори билан ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини (қиёслаш), шунингдек тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби белгиланди

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради