Автотранспортни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкалари кескин пасаймоқда
Автотранспортни қайта рўйхатдан ўтказиш 68 бараварга арзонлашди.
Молия бозорида монопол нархлар қандай аниқланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик бериш тартиби белгиланмоқда.
Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш тартиби белгиланмоқда
Ушбу чора монополияга қарши курашиш органининг даъвосига асосан суд томонидан амалга оширилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Ипотека кредитларини 2024 йилда ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
“Ипак йўли” ЭИЗ дирекцияси ташкил этилади
Бу ходимлар сони 7 нафардан иборат давлат унитар корхонаси бўлади.
Харажатлар иқлим жихатидан таснифланиши қандай татбиқ қилинади
Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепцияси тасдиқланди.
Хорижий автотранспортни вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимни ҳисоблаш тартиби ўзгармоқда
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ким табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади
Табиий монополия субъектлари деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати монополияга қарши органнинг расмий сайтида эълон қилинади.
Товар ёки молия бозорида субъектнинг устун мавқеи қандай аниқланади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятининг устувор йўналиши – товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш, “картель” келишувлар ҳамда тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш саналади.
Муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси билан тасдиқланган Низом ҳам протез мосламалари ва реабилитация воситаларини харид қилиш, етказиб бериш ва тўловларни тўлаш тартибини назарда тутади.
1 майдан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилди
Президентнинг 30.04.2024 йилдаги ПФ-69-сон Фармони билан 1 майдан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тузилмасида лойиҳа офиси ташкил этилди
У Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга.
Давлат болалар боғчалари учун тўлов оширилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланди.
Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади
Битирувчиларга шаҳодатнома ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.
Давлат мулкини бошқариш: нималар ўзгарди
Бу соҳани тартибга солувчи қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.
Депо ҳисобварағи масофадан туриб очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2024 йилдаги 238-сон қарори билан қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби жорий этилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарага қандай берилади
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини онлайн-аукционга чиқариш ҳақидаги Низом тасдиқланмоқда.
Букмекерлик фаолиятига рухсат берилди
Ушбу фаолият ҳамда лотерея ташкил этиш фаолиятига лицензиялар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.
Йирик корхоналарни хусусийлаштиришга хорижий экспертлар жалб қилинади
Давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича халқаро консультантлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш “UzAssets” инвестиция компанияси” АЖ томонидан амалга оширилади.
Иқтисодиётда давлат иштироки қисқаради
Давлат активлари 3 ой давомида сотилмаганда уларнинг бошланғич нархи 10 фоизгача босқичма-босқич пасайтирилади.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади
Бу билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти шуғулланади.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
Умумий фойдаланишдаги aвтомобиль йўллари аутсорсинг асосида қандай эксплуатация қилинади
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини хусусий сектор томонидан амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Донор қони плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди
Плазмадан дори воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар уни донор қонидан плазмафарез усулида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган тиббий техника воситасида ажратиб олишлари керак.
Наманганда ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигони ташкил этилади
Полигоннинг асосий вазифаларидан бири – ходимларининг жанговар тайёргарлигини ошириш.
Қурилиш ва УЖКХ вазирлигининг вазифалари қандай
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди.
Айрим божхона тўловларини амалга ошириш тартиби ўзгарди
Хусусан, чет давлатлар автотранспорт воситаларининг республика ҳудудига кирганлигини учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш мумкин.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари жорий этилади
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартлари”ни жорий этиш ва ушбу стандартлар асосида ҳисобот тайёрлаш қоидалари тасдиқланди.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2026 йилдаги 224-сон қарори "Face-ID" ва "Mobile-ID" тизимларидан фойдаланишни, ЯИДХП орқали масофадан рўйхатдан ўтиш имкониятини назарда тутади, шунингдек рўйхатдан ўтказишни рад этиш ва бекор қилиш асосларини аниқлаштиради.
Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
Саноат корхоналарининг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш ва камайтириш бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий механизмлар жорий этилмоқда.



