Бош муҳаррир мақоми қонун билан белгиланди
03.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1093-сон Қонун билан "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Америкаликлар Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
Президентнинг "Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Озиқ-овқат таъминоти барқарорлиги қандай таъминланади
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ қишлоқ хўжалиги корхоналарига кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб беради.
Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
Стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш "мақсад - ҳаракат - натижа" занжири асосида амалга оширилади.
Сунъий интеллект технологиялари учун қўшимча равишда 100 млн АҚШ доллари ажратилади
Шундан 50 фоизи – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга, 50 фоизи – ушбу маблағларни венчур фондларининг устав капиталига киритиш орқали сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Касбий таълим тизими ислоҳ қилинади
Халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сони камида 250 тага етказилади.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида Солиқ низолари бўйича эксперт кенгаши ташкил этилмоқда
У тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида вужудга келган солиқ низоларини кўриб чиқиб, улар юзасидан хулосалар чиқаради.
Ҳокимият органлари ходимларининг иши қандай баҳоланади
Фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари ҳар йил учун ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, уларнинг бажарилиши ҳар чоракда ва йил якунида "samaradorlik.uz" электрон платформаси орқали баҳоланади.
Фуқароларни кредит билан боғлиқ таваккалчиликлар тўғрисида хабардор қилиш учун чек-варақлар жорий этилмоқда
Марказий банк Бошқаруви томонидан банкларнинг шаффофлиги, масъулияти ва мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни оширишга қаратилган бир қатор янги талаблар белгиланди.
"O'zbekiston qayta sug'urta kompaniyasi"нинг вазифалари белгиланди
Улардан бири - республика иқтисодиётига хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларни, таваккалчиликларни комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш.
Йирик қарз олувчилар кредитларининг хатарлар даражаси устидан назорат ўрнатилди
Йирик қарз олувчиларнинг молиявий ҳолати бўйича уч тоифага – "паст хатарли", "ўрта хатарли" ва "юқори хатарли" тоифаларга бўлинади.
Касбий таълим агентлиги ташкил этилди
Унинг вазифаси – касбга ўқитиш сифатини яхшилаш, илғор хорижий тажрибани жорий этиш ва халқаро стандартларга мос келадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш учун қандай имтиёзлар олиш мумкин
Президентнинг ПҚ-189-сон қарорида сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантирувчи инвесторлар учун салмоқли имтиёзлар пакети, шу жумладан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган.
Энергия самарадорлигини оширувчи қурилмаларни ўрнатиш харажатларининг бир қисми қопланади
Хусусан, уй-жой биноларини энергия текширувидан ўтказиш, қуёш панеллари ва қуёш коллекторларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари субсидияланади.
Таълим хизматларининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди
Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча таълимнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи ўзгартриш ва қўшимчалар киритилди.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Қайси вояга етмаган маҳкумлар судланмаган деб тан олинади
Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари биноларини қуриш учун 20 миллиард сўм ажратилади
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини мақбул жойлаштириш билан жадал комплекс ривожлантириш учун танланган туманлар (шаҳарлар) ҳудудида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Дорихоналар ва тиббиёт муассасалари фаолиятини "сирли мижоз" текширади
Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва "сирли мижоз" ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш тажриба тариқасида ННТ томонидан амалга оширилади.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Махсус юклар ва қўшинлар транзитига рухсатнома бериш тартиби соддалаштирилди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга ваколатли бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари белгиланди.
Мамлакатнинг йўлдош алоқаси қамрови кенгаяди
Ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларга имтиёзлар берилган.
Археология объектларининг давлат каталоги қандай юритилади
Ушбу объектлар давлат тасарруфига ўтказилиб, илмий, маданий ва таълим муассасаларига бириктирилади.
Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилди
Сурхондарё вилоятининг туман (шаҳар)ларидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари тажриба тариқасида туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлиги мониторинг қилинади
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига сунъий интеллект технологиялари жорий этилади.
Бухгалтер нималарни билиши керак
Бухгалтер ишини муваффақиятли бошлаб олиш учун нималарни билиши керак? «Norma» профессионал ривожланиш маркази мутахассислари 15 та позицияни санаб ўтишди
Жадвал бўйича таътил
Иш берувчи тасдиқланган жадвалга кўра бошқа вақтда олиши кераклигини важ қилиб, ходимга йиллик таътил беришни рад этиши мумкинми? Бу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради
Иш ҳақи ҳисоб-китоби: хато қилмаслик учун нима қилиш керак
Иш ҳақини ҳисоблашда қилинган хато нафақат бухгалтер учун анча нохушликлар ва оворагарчиликларга сабаб бўлади. Ҳисоб-китоблардаги тасодифий хатолар хатарини қандай камайтириш мумкин? «TRI-S-Audit» аудиторлик компаниясининг мутахассиси Вера Тюрина маслаҳат беради
Раҳбарлар учун бухгалтерия ҳисоби
Раҳбар бухгалтерия ҳисоби ташкил этилиши ва унинг аҳволи учун масъул. Нафақат ташкилотнинг барқарорлиги, балки раҳбарнинг моддий фаровонлиги ва хотиржамлиги ҳам ҳисоб тўғри юритилишига боғлиқ. Ушбу участкадаги ишни қандай йўлга қўйиш мумкин?
Битимларга солиқ солинишини қандай мақбуллаштириш мумкин
Хўжалик шартномалари ва битимларининг солиқ оқибатлари уларнинг мазмунига доир кўплаб жиҳатларга боғлиқ. Кейинчалик солиқ идорасида муаммога тўқнаш келмаслик учун шартномани қандай тузиш керак? ViGoRus консалтинг компанияси директори Светлана Голосова маслаҳат беради
Ишдан ажралмаган ҳолда бухгалтерия ҳисобини қандай ўзлаштирса бўлади
29 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» ўқув курси бошланади. Машғулотлар масофавий тарзда ўтказилади
Норезидентларга солиқ солиш тўғрисида нималарни билиш лозим
25 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда норезидентларнинг даромадларига солиқ солиш» семинари бўлиб ўтади
Меҳнат қонунчилигини ўрганамиз
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг инспектори қачон келиши мумкин? Текширув натижаларига кўра жавобгарликдан қутулиш учун нималарни билиш керак? Меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев тушунтиради
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари жорий этилади
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартлари”ни жорий этиш ва ушбу стандартлар асосида ҳисобот тайёрлаш қоидалари тасдиқланди.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.



