Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди
2017 йил учун солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкалари тасдиқланди
Импорт бўйича ставкалар қандай ўзгарди?
Божхона импорт божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Қайси дорилар учун нархлар белгиланган?
Президентнинг 20.12.2016 йилдаги ПҚ–2685-сон қарори билан Белгиланган нархларда сотиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати янги таҳрирда тасдиқланди
Товарни экспорт учун расмийлаштириш арзонлашди
Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2016 йилдаги 414-сон қарори билан айрим ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди
2017 йил учун алкоголли маҳсулотларга энг кам нарх ошди
2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар оширилди
Давлат кўчмас мулки ижарасининг 2017 йил учун энг кам ставкалари тасдиқланди
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари белгиланди
Коррупцияга қарши ким қандай курашади
3.01.2017 йилдаги ЎРҚ–419-сон «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва 4.01.2017 йилда кучга кирди
Йиғим йил мобайнида барқарор бўлади
Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлаш тартиби ўзгарди
Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари оширилди
Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди
Боланинг боғчадаги таъминоти қанча туради?
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2017 йилда ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори табақалаштирилади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Молия вазирлиги ваколатларига тузатишлар киритилди
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарори билан молия вазири ва вазирликнинг ваколатлари кенгайтирилди
Суғурта бадаллари ставкаси оширилди
2017 йил 1 январдан фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8% миқдорида белгиланди
Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати қисқарди
Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартиришларга кўра (29.07.2009 йилдаги 216-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ҳунармандчилик фаолияти турлари 42 тадан 34 тага қисқартирилди
«Нуроний» жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилди
Президентнинг «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди
Болалар боғчалари намунавий лойиҳалар асосида 70 ва 120 ўринлик қилиб қурилади
Президентнинг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди
Шўъба корхоналарини истаганингизча ташкил этаверинг
27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан кўзда тутилган ўзгартиришларга мувофиқ, корхона штати сонини аниқлашда шўъба корхоналари ҳисобга олинмайди
Мунтазам равишда солиқ тўламайсизми – текширувни кутинг
2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон Қонун билан айрим амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритилди
Имтиёз истайсизми – резидентлик сертификатини олинг
Солиқ кодексига киритилган тузатишлар норезидентларга солиқ солиш масалаларини ҳал қилиш тартибини соддалаштирди
Декларация нотўғри бўлса – энг юқори ставкада тўланг
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар билан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланганда жавобгарлик чоралари назарда тутилган
Солиқлардан тежалган маблағларни узоқроқ ишлатиш мумкин
27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан солиқ тўловчиларга имтиёзли давр мобайнида фойдаланилмаган бўшаган маблағларни имтиёзли давр тугаганидан кейин яна бир йил мобайнида белгиланган мақсадларга йўналтириш ҳуқуқи берилди
2 январь — дам олиш куни
Дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017 йил нишонланиши муносабати билан 29.12.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан 2017 йил 2 январь – душанба дам олиш куни деб эълон қилинди.
Президентга мурожаат қилиш осонлашади
Президентнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди
Жажжи миллионер ёки болаларга молиявий саводхонликни қачондан ўргатиш керак?
Фарзандингизга нафақат умумий ўрта таълим мактабларида бериладиган билим асослари, балки кунма-кун ўргатилиб, одат тарзига киритиб бориш зарур бўлган молиявий саводхонлик сабоқлари ҳам жуда асқатади. Саъй-ҳаракатларингиз мевасини эса кўп кутиб ўтирмайсиз
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари - инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари учун!
28 декабрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий суд томонидан “Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосидир” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди
Барча суд инстанциялари фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилади
Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди
Янги йил совғасини танлаймиз: раҳбарлар, ҳамкасблар, яқинлар учун
Янги йил — болалар ва катталарнинг севимли байрами! Кўпчилик байрам олди яқинлар, ҳамкасблар, раҳбарларга совға излашга тушади. Ҳамманинг бир вақтнинг ўзида ҳам фойдали, ҳам ёқимли ва оригинал совға бергиси келади. Ушбу мақолада арзон, фойдали ва ёқимли совғаларни танлаш бўйича тавсиялар билан танишасиз
Пенсия учун барвақт мурожаат этинг
3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-ХII-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда пенсия тайинланишини сўраб мурожаат этиш муддатлари қисқартирилди
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими оптималлаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор аграр ва озиқ-овқат экинларига субсидияларни тақсимлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд бюрократик юкни бартараф этишга қаратилган.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилашга қарор қилди.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлиги оширилади
Президентнинг 29.04.2026 йилдаги ПФ-70-сон Фармони энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Ногиронлар учун янги хизматлар
Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун ижтимоий хизматлар, шунингдек, жисмоний ва ақлий ривожланишида туғма нуқсонлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.



