Ўзбекистон маданий мероси объектлари ягона электрон базага киритилади
Президентнинг 16.01.2018 йилдаги Ф-5181-сон «Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун – ЭКИҲнинг 5%и
Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2018 йилдаги 13-сон қарори билан Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг Намунавий қоидалари ва Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун ҳақ ундириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Виктор Семерюк: «bir.uz ни ўйинчоқ ўрнида ишлатдим»
Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими ёрдамида тестлаш ва сертификатлашдан ўтаётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Биз тизимдан фойдаланиб улгурганлардан ўз тажрибаси ва таассуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик. Бизнинг суҳбатдошимиз – Виктор Владимирович Семерюк
Тошкент шаҳри бўйича маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари эълон қилинди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 30.12.2017 йилдаги 262/29-5-сон қарори билан Тошкент шаҳри бўйича 2018 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди
Ўсимлик ёғини ишлаб чиқарувчилар 1.01.2019 йилга қадар ҚҚСдан қисман озод этилди
Президентнинг 19.01.2018 йилдаги “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида хабар берганлик учун – мукофот
Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2018 йилдаги 15-сон қарори билан Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Фойда солиғи ёки ободонлаштириш солиғидан вақтинчалик озод этиш ўрнига – ставкани 50%га камайтириш
Алоҳида юридик шахслар ёки фойда солиғи ёхуд ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан вақтинчалик озод этилган. Иккита солиқнинг бирлаштирилиши муносабати билан Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорида ушбу имтиёзлар тақдирини ҳал этган махсус норма сақланади
Пенсияларни янги низомга асосан қайта ҳисоблаймиз
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2963, 2018 йил 12 январь) билан Пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У Президентнинг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилди
Иш берувчилар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ўз ҳисобларидан тўлашда давом этадилар
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан 2010 йилда жорий этилган ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тўлаш тартиби узайтирилди
Аҳоли янги электр энергияси ва газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун ҳақ тўламайди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицензиялар беради
Президентнинг 17.01.2018 йилдаги Мамлакатнинг иқтисодиёт тармоқларини талаб қилинган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони билан норуда фойдали қазилмалари бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар бериш тартиби ўзгартирилмоқда
Товарларни хорижий кўргазмаларга олиб чиқиш соддалаштирилди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3451-сон “Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Ипакчилик тармоғини ривожлантириш: инвестиция лойиҳалари ва ипакчиларга имтиёзли пенсия стажи
Президентнинг 12.01.2018 йилдаги «Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3472-сон қарори имзоланди
Узоқ муддатли учрашувларга хона тақдим этганлик учун – ЭКИҲнинг 5 дан 15%игача
Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2964, 2018 йил 17 январь) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифлар тасдиқланди
Таннархдан паст экспорт: солиқ солинадиган даромад қандай аниқланади
3.01.2018 йилдаги ЎРҚ–456-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 130, 204 ва 355-моддаларига қўшимчалар киритилди
Мактабгача таълим педагоглари учун иш юкламаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2018 йилдаги 10-сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ерга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ягона ҳужжат бўлади
ҚҲТБТ порталида «Ерга оид қонунчиликнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган
«СУВСОЗ» ДУК 2018 йилги ер усти ва ер ости сув ҳажмларининг нисбатини эълон қилди
Солиқ кодексининг 260-моддасига мувофиқ, сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан истеъмол қилинган сув ҳажми (куб метрда) учун ундириладиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоб-китоб қилишда мазкур нисбат қўлланилади
Импорт қилинадиган гўшт ва тирик чорва молларига йил охиригача ҚҚС солинмайди
Президентнинг 16.01.2018 йилдаги ПФ-5303-сон Фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати тасдиқланди
Улгуржи савдо учун оширилган устав фонди 1 февралдан бошлаб бекор қилинади
Президентнинг 16.01.2018 йилдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди
«Йиллик ҳисобот 2017» электрон китоби сотувга чиқди
«Norma» нашриёти «Йиллик ҳисобот 2017» электрон китобини чиқарди. Китоб «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан жорий йилда қонунчиликка киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда тайёрланган
Ерлардан хўжасизларча фойдаланганлик учун жарималар оширилади
ҚҲТБТ порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига доир ўзгартириш ва қўшимчалар тақдим этилган
Учта вилоятда қўғирчоқ театрлари очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2018 йилдаги 9-сон қарори билан 2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув 2018 йилнинг февраль-март ойларида ўтказилади
Президентнинг 13.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Тошкент вилоятида ер олиш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2018 йилдаги 20-сон қарори билан қатор Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш тартиботлари соддалаштирилди
Педагогларни тайёрлаш ва малакасини оширишга Мувофиқлаштирувчи кенгаш мутасаддилик қилади
Вазирлар Маҳкамаси 28.12.2017 йилдаги 1026-сон «Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади
Фуқаролар йиғинлари оммавий қабул ўтказади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2018 йилдаги 7-сон қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низомнинг янги таҳрири тасдиқланди
Ёшлар иттифоқи фаоллари– ўқишда аълочилар учун контракт миқдорининг 35%и тўлаб берилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2961, 2018 йил 10 январь) билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ипакчилик: субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва тутзорларни кенг миқёсда кенгайтириш
Ипакчиликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқариш, экспорт ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган янги тизим жорий этилмоқда. Пилла етиштирувчилар учун субсидиялар, тармоқ корхоналари учун солиқ имтиёзлари, тутзорларни кенгайтириш орқали озуқа базасини кенг кўламда кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилди
У кибертаҳдидларга қарши курашиш миллий тизимини яратиш, рақамли криминалистикани ривожлантириш, давлат ва муҳим ахборот инфратузилмаси ҳимоясини кучайтиришни назарда тутади.
Фармацевтика тармоғи: янги қўллаб-қувватлаш чоралари, имтиёзлар ва биофармацевтика марказини ташкил этиш
Президент фармонида ишлаб чиқарувчилар учун имтиёз ва субсидиялар тизимини кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, "Tashkent Pharma Park" кластерини минтақавий тадқиқот ва ишланмалар хаби сифатида ривожлантириш кўзда тутилган.
Солиқ низоларини кўриб чиқиш: Япония амалиёти қандай сабоқ беради?
Японияни кўпинча шарқдаги географик жойлашуви, ривожланган технологиялари, бой маданияти ва ўзига хос анъаналарига урғу бериб, "кунчиқар мамлакат" деб аташади. Суд тизими ҳам бу мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишнинг этика қоидалари ишлаб чиқилди
Қоидалар сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш тамойиллари ва талабларини, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланувчи иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
"Tax free" тизими кенгайтирилмоқда: чет элликларга харидлар чоғида ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади
"Tax free" хизмати мамлакатнинг барча халқаро аэропортларида жорий этилади, солиқни қайтариш ва маблағларни нақд пулда ҳамда банк картасига олиш тартиби соддалаштирилади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энергия тармоқларига ноқонуний уланишларга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда
Электр, иссиқлик, газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жарималар оширилди, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланди.
Давлат органларида IТ-аудит жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат органлари ахборот инфратузилмасининг мунтазам IТ-аудити жорий этилмоқда, шунингдек, технопарк резидентларининг фаолияти учун шарт-шароитлар, шу жумладан халқаро ҳисоб-китоблар ва рақамли хизматлар экспортини ривожлантириш учун янги имкониятлар кенгайтирилмоқда.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.



