
Европа инвестиция банки Ўзбекистонга келмоқда
Президентнинг 4.01.2018 йилдаги ПҚ-3458-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасида Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолият олиб бориши тўғрисидаги Ҳадли битим имзоланди

Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази ташкил этилди
Президентнинг 8.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат харидларини амалга ошириш, давлат дастури доирасидаги ҳужжатларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича комплекс экспертизанинг самарали тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3464-сон қарори эълон қилинди

Танловдан ўтмади – нотариус лавозимидан маҳрум бўлди
Адлия вазирининг буйруқлари (6.01.2018 йилда 2151-4, 2149-7 ва 2165-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан нотариат органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш – жиноят эмас
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ–459-сон Қонун билан Жиноят кодексининг умумий қисмига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Рекламада лицензия ва сертификатлар тўғрисида эслатиш шарт эмас
Давлат рақобат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 6.01.2018 йилда 1024-9-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

Машина-трактор паркларининг солиқлар бўйича қарзлари 2 йил муддатга кечиктирилди
Президентнинг 4.01.2018 йилдаги ПҚ–3459-сон «Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасинн янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Қонун ҳужжатларига киритилган тузатишлар пакети кучга кирди
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ–459-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди. Уларнинг айримларини лойиҳа даражасида шарҳлаганмиз, қуйида ушбу ўзгартиришлар тўғрисида батафсил сўз юритамиз

Ўрмон фонди ерларида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузганлик учун – ЭКИҲнинг 20 бараваригача жарима
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 77-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги пойтахт бассейнларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси 5.01.2018 йилдаги «Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сон қарорни қабул қилди

Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 4.01.2018 йилдаги 6-сон қарори билан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди

Бюджет ташкилотларига – 5 йилга солиқ имтиёзлари
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарори билан солиқ имтиёзлари жорий этилиши назарда тутилган

Алоҳида ташкилотлар учун газ ва электр энергияси тарифларига нисбатан оширилган коэффициентлар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги 1025-сон «Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Одил судлов академияси суд кадрларини тайёрлайди
Таълим муассасасини ташкил этиш Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган

Судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этиш мажбурий бўлмайди
Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш кўзда тутилган

Ўзбекистонда «Адолат саройи» мажмуаси қурилади
Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтиб ўтилади

Марказий банкда таркибий ўзгаришлар содир бўлди
Президентнинг 9.01.2018 йилдаги ПФ-5296-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди

Қонунчилик палатасида “ҳукумат соати” жорий этилади, Сенат ҳокимлар ҳисоботларини эшитади
Бу 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан кўзда тутилган

ЭКИҲнинг 100 бараваригача бўлган мулкни нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик учун – маъмурий жазо
3.01.2018 йилдаги «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди

Алимент тўлаш тартиби 2018 йил июль ойидан ўзгаради
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

Ҳудудларда хусусий тиббиёт ташкилотлари сони кўпаяди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3450-сон «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Ҳожилар ва ҳажга қайта борувчиларга янги талаблар қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги 1031-сон қарори билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Болаларнинг таълим олишига такрор тўсқинлик қилганлик учун – 15 суткагача муддатга қамоқ
Бундай ўзгартиришлар ва қўшимчалар 9.01.2018 йилдаги Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилди

Ўзбекистонда “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” жорий этилади
Аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” асосида зарур бўлган даромадларни аниқлаш йўли билан таъминланади

Алимент бўйича қарзлар тўланганда жиноий ва маъмурий жавобгарлик бўлмайди
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

ЯСТ тўловчилар майдон 1 гектардан ортиқ бўлганда ер солиғи тўлайди
Бу 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорида назарда тутилган

Олиб келинадиган товарлар учун акциз солиғи ставкалари деярли ўзгармади
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан Ўзбекистонга олиб келинадиган алоҳида товарлар учун акциз солиғи ставкалари тасдиқланди

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинди

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун қачон қўлланилади
8.01.2018 йилдаги ЎРҚ-457-сон “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва бир йил ўтгач кучга киради

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Ижро ишида янги механизм қандай ишлайди – кафолат маблағлари
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш.

Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди
Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси жорий этилмоқда.

Одил судлов соҳасида кадрлар халқаро стандартлар бўйича тайёрланади
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилади.

Жиноят процесси доирасида мамлакатдан чиқиш вақтинча чекланади
Жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштириш учун айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Пробация назорати қандай амалга оширилади
Ички ишлар вазири Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда
У оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини мониторинг қилиб боради ва ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга асосан, давлат органлари мансабдор шахсларининг ННТ фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
- Масофадан дарс бериш...
- «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади
- Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди