
Давлат бошқарувчиси, бизнес-режани 15 декабргача топширинг
Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 1394-7, 2016 йил 16 декабрь) билан Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1394, 2004 йил 30 июль) тузатишлар киритилди

Факторинг шартномасини тузиш учун банкка ҳисоботлар керак
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 953-3, 2016 йил 14 декабрь) билан Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 953, 2000 йил 3 август) тузатишлар киритилди

Актёрлар ўзгарса-ю, бироқ бизнес давом этаверса...
Энг “нотинч” касблар рейтингида директор ва бухгалтер пастки ўринларда эмас. Аксарият ҳолларда ўз ташкилотлари муассислари учун ўзига хос юридик тансоқчи ролини ўташлари бунинг асосий сабабидир. Оқибатда кимгадир — даромад, кимга эса — жазо тайин. Ушбу мақолада бизнес мулкдорларининг масъулияти хусусида сўз юритамиз

«eStat 2.0» статистика тизими ЭРИ калитлари билан интеграциялашди
Давлат статистика қўмитаси янги форматдаги ЭРИ калитларининг статистик ҳисоботларни электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган ахборот тизими «eStat 2.0» билан интеграциялашуви бўйича ишлар якунланганини маълум қилди

Тадбиркорлар учун табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик юзасидан семинар ўтказилди
16 декабрь куни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси юртимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги иккита — “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида семинар ўтказди

Божхона брокери фаолияти учун рухсатномага онлайн сўров бериш мумкин
ЯИДХПнинг лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни бериш соҳасидаги интерактив хизматлари пакети яна бир хизмат билан бойиди. Унинг ижрочиси Давлат божхона қўмитаси бўлиб, хизмат божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиш истагида бўлган юридик шахсларга мўлжалланган

Электрон лицензиялаш портали синов режимида ишга туширилди
Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш мақсадида Электрон лицензиялаш портали синов режимида ишга туширилди, деб хабар беради “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази
Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи
Абдулла Арипов Бош вазир лавозимига тасдиқланди
14 декабрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди

Пойтахтда энг яхши аудиторлар ва бухгалтерлар тақдирланди
Тошкентда “Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари куни” касб байрамига, шунингдек, “Энг яхши аудитор–2016”, “Энг яхши бухгалтер–2016” ҳамда “Энг яхши ички аудитор–2016” республика танловларининг натижалари сарҳисобига бағишланган анъанавий тантанали тадбир бўлиб ўтди

Бизнеснинг қай турини танлаган маъқул?
Бирор корхонага эгалик қилиш, дўконни бошқариш, ўз ишини бошлашни орзу қилмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Айниқса, ишдан кейин чарчаб уйга қайтаётганда, раҳбар билан келишолмай қолганда, тузукроқ иш тополмай қийналиб юрганда шундай фикрлар хаёлларни чулғайди

Янги йил байрамини қаерда ўтказиш керак?
Янги йил байрами жаҳонда энг кўп нишонланадиган оммабоп байрам. Айниқса, Янги йил яқинлашгани сайин ташкилотлар раҳбарияти ўз жамоаси билан байрамни қаерда нишонлаш ҳақида бош қотира бошлайди. Чунки бу ходимларнинг кайфиятини кўтариш, жамоани бирлаштириш, мириқиб ҳордиқ чиқариш учун яхши имконият

Яна корпоратив автони ҳисобга олиш ва расмийлаштириш ҳақида
Семинар мавзуси шунчалик оммабопки, унинг эълон қилиниши дарров эътиборни ўзига тортади. «Norma» ПРМда кўплаб мижозлар ва обуначиларнинг илтимосларига кўра жадвалга мазкур мавзу бўйича семинар киритилди

Сенат солиқ ва бюджет сиёсатига ўзгартиришларни муҳокама қилди
Олий Мажлис Сенатида «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди

Учувчисиз учиш қурилмасини тўғри бошқаринг
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1723-8, 2016 йил 6 декабрь) билан Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

НҲҲ лойиҳалари: божхона кирим ордерини ким ва қандай тўлдиради?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Давлат божхона қўмитасининг “Божхона кирим ордерини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Президент инаугурацияси бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

НҲҲ лойиҳалари: божхона органларида “ягона дарча” пайдо бўлади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида “Ягона дарча” бирхиллаштирилган божхона ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Тошкентда театрлаштирилган болалар янги йил томошалари
Ҳар йили болажонлар Янги йил байрамини интизорлик билан кутишади. Байрамнинг интиқиб кутилишига сабаб турфа хил совғалар билан бир қаторда театрлар томонидан атайлаб улар учун тайёрланадиган ёрқин ва ранг-баранг томошалардир. Бу йил пойтахтимизда қандай эртаклар болажонлар учун намойиш этилади? Таҳлил ана шу мавзуга бағишланади

НҲҲ лойиҳалари: ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай аниқлаш мумкин?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тўғрисидаги Низом лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистонлик экспортчиларни Швейцарияда қўллаб-қувватлашади
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Женева дипломатик доиралари Президенти Роберт Блум билан Швейцарияда жамғарма ваколатхонасини очиш тўғрисида шартнома имзоланди

Эркин Воҳидов хотирасига
7.12.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди

Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш йўлида
Адлия вазирлиги томонидан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт ҳамда шартномалар муносабатларига доир масалаларга ойдинлик киритиш юзасидан тадбир ўтказилди

2017 йилда қандай стандартлар қабул қилинади?
«Ўзстандарт» агентлиги вазирликлар, идоралар, ассоциациялар ва компаниялар таклифи асосида 2017 йил учун Республика стандартлаштириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барчани бирлаштирди
2.12.2016 йилда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2666-сон Қарори эълон қилинди
Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси

Марказий банк айрим низомларга ўзгартиришлар киритди
Марказий банк Бошқарувининг қарорлари билан қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

Ҳар қандай дорихонада нимани топиш мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2846, 2016 йил 6 декабрь) билан Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Жорий йилнинг октябригача пенсияларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизмати, хусусан стаж ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлай бошлайди.

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади
2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олиш қоидалари белгиланди
ИЛМА директорининг буйруғи билан ҳуқуқлари бузилган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини ҳимоя қилиш усуллари, манфаатпарастлик мотивлари билан ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилган иштирокчиларни жавобгарликка тортиш механизми белгиланди.

Миллий қайта суғурта компанияси ташкил этилмоқда.
Компаниянинг устав фонди 300 млрд сўмни ташкил этади, фаолият йўналишлари орасида – тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларни, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги хатарларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш вазифалари бор.

Ижарага берилган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги қандай оширилади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциялари ташкил этилади.

Қорақалпоғистонда кунжут ва мош экинлари кўпайтирилади
Ушбу экинларни етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар ҳар бир туманда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида камида 50 гектар майдонда амалга оширилади.