Рақамли муҳит ва ОАВ устидан назорат кучайтирилади
Ахборот технологиялари, телекоммуникациялар ва медиа соҳасида давлат назорати тизими ўзгармоқда. Чора-тадбирлар фуқароларни – биринчи навбатда болалар ва ёшларни нотўғри ва зарарли контентдан ҳимоя қилишга, шунингдек, рақамли хизматлар сифатини оширишга қаратилган.
"Сирли харидорлар" қандай ўқитилади
Тингловчилар учун ўқув курслари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ўрганиш марказида ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилади.
Асосий ставка ўзгаришсиз қолди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди, бу эса ўрта муддатли истиқболда инфляцияни пасайтиришга ёрдам беради.
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни қандай ташкил этиш мумкин
Ноёб экотизимларга зарар етказмаган ҳолда экотуризмни ривожлантириш мақсадида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Валюта операцияларини мониторинг қилиш қоидалари янгиланди
Имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этиш ва тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатлар (оффшор зоналар) рўйхатидан Панама Республикаси чиқариб ташланди.
Ўзбекистонда бир қатор товарлар ва хизматларни реализация қилишда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади
Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисида 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармонни имзолади Асосий янгилик – 2026 йил 1 апрелдан алкоголь, тамаки, кўчмас мулк, автомобиллар ва 25 млн сўмдан юқори бўлган товарларни сотиб олишда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади.
Давлат қишлоқ хўжалигида таваккалчиликлар учун масъулиятнинг бир қисмини ўз зиммасига олади
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталашнинг янги тизими тасдиқланди: давлат суғурта мукофотининг бир қисмини молиялаштиради, махсус жамғарма эса фавқулодда вазиятларда тўловларни таъминлайди.
Янги давлат бошқаруви тизими натижага йўналтирилади
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳар беш йилда, одатда бошқа туманга ротация қилинади.
Бўлажак нотариуслар учун мажбурий ўқув курслари жорий этилади
Адлия вазирлиги талабгорларни тайёрлашнинг янги тартибини тасдиқлади. Ҳужжат ўқитиш, имтиҳонлар ва аттестациянинг қатъий қоидаларини назарда тутади, шунингдек, махсус комиссиялар ва рақамли тизимлар орқали назоратни жорий этади.
Пахта хомашёси етиштирувчиларга субсидиялар тўланади
Биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёсининг ҳар бир тоннаси учун 2025 йил ҳосилидан бошлаб 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади.
Махфий ҳужжатлар билан ишлашнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Электрон тизимларга қўйиладиган талаблар ўзгартирилди ва "Ўзархив" агентлигининг ваколатлари кенгайтирилмоқда, бу эса хизмат маълумотларининг хавфсизлигини оширади ва барча давлат тузилмаларида ҳужжат айланишини стандартлаштиради.
Кимлар гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга юборилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди.
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Суғурта ҳодисалари юз берган тақдирда суғурталанган шахсларга ёки уларнинг оила аъзоларига тегишли нафақалар, шу жумладан дам олиш кунларида ҳам тўланади.
Тошкентда йўл ҳаракатини бошқаришнинг янги модели жорий этилади
Шаҳар ҳаракати қайта қурилади: пойтахтда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) ташкил этилмоқда, у транспортни ягона рақамли тизим орқали бошқариш ваколатини олади – чорраҳалардаги оқимлардан тортиб метро ва автотураргоҳларни ривожлантиришгача.
ЯММТ иш берувчилар учун тижорий хизматларни ишга туширмоқда
Энди улар ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нафақат мустақил равишда, балки тижорий электрон хизматлар ёрдамида ҳам узатишлари мумкин бўлади.
Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш: янги қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Президентнинг ПФ-240-сон Фармони билан хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва касбий ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Объектингизда ҳисоблагични қандай ўрнатиш керак: электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари
2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Улар 27.11.2025 йилдаги 749-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш тартибини батафсил тартибга солади.
Молиявий технологиялар бозорининг ривожланиши тезлашмоқда
Президент қарорида 2026 йилдан бошлаб венчур фонди, инновацион хаб ташкил этиш, очиқ банкингни ишга тушириш ва токенлаштирилган қимматли қоғозларни қонунийлаштириш кўзда тутилган.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари меъёрлари янгиланди
Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари рўйхатига илгари хабардор қилиш тартибида амалга оширилган ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ ишлар киритилди.
Жамоат тартибини сақлаш бўйича бир қатор НҲҲлар тизимлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари томонидан жамоат жойларида шахсларни электрон идентификациялашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилиш материалларининг сифати ва рақобатбардошлиги назорати кучайтирилади
Давлат бюджети параметрларида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда сунъий интеллект технологиялари, рақамлаштириш тизимларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун ҳар йили 100 миллиард сўм ажратилади.
Бемор бошқа тиббиёт муассасасига қандай ўтказилади
Беморга мавжуд стационарда таъминлаб бўлмайдиган тор ихтисослашган даволаниш зарур бўлган ҳолларда кўчиришга эҳтиёж туғилади.
Муҳим объектларни муҳофаза қилиш – "Сифат, ишонч, хавфсизлик" тамойили бўйича
Қўриқланаётган банклар, йирик саноат корхоналари, ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг назорат-ўтказиш пунктларига юзни таниш функциясига эга бўлган техник воситалар ўрнатилади. Улар "Хавфсиз шаҳар" тизимига интеграция қилинмоқда.
Автомобиллар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Улар уч хил рангда бўлади: яшил – "тоза" тоифа, сариқ – "ўртача" ва қизил – "зарарли" тоифа.
Янги – "Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла" номинацияси таъсис этилади
"Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар" модули ишга туширилади. У фуқароларга даромад, мол-мулк ва ер солиқларининг қайси суммалари улар томонидан тўланганлигини, ушбу маблағлар ҳисобидан бюджетнинг қайси харажатлари молиялаштирилганлигини кўриш имконини беради.
Бюрократияни бартараф этиш дастури ишга туширилмоқда
Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг "Zero Bureaucracy" рақамли платформаси орқали амалга оширилади.
Иқтисодиётда интеллектуал мулк улуши ортади
Ҳар йили "Энг яхши ихтиро", "Энг яхши фойдали модель", "Энг яхши саноат намунаси", "Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси", "Энг яхши селекция ютуғи" номинациялари бўйича республика танлови ўтказилади.
Ташқи савдонинг айрим нормалари тартибга солинди
Божхона кодекси ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Солиқ навигатори–2018 энди «Қонун ҳужжатлари» АҚТда
Кўпчилик ташкилотлар йиллик ҳисоботни топшириб бўлди. Тўс-тўполондан сўнг қисқа муддатли танаффус бошланди – бу жорий йил учун солиқ солишнинг янги қоидаларини ўрганишнинг айни мавридидир. Бу юмушни ишдан ажралмаган ҳолда, қолаверса кундалик фаолиятда бехато амалга оширишда Солиқ навигатори–2018 ёрдам беради
BIR.UZ имтиҳонида иштирок этдингизми – совға ва бонуслар олинг
«Norma» компанияси BIR.UZ тизимида малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтганлар учун махсус рағбатлантириш дастурини тайёрлади
Марҳамат, 2018 йилги солиқларни қанчалик билишингизни текшириб кўринг!
Бунда сизга bir.uz тизими бепул ёрдам беради
BIR.UZ танлов эълон қилади
Тошкент молия институтида талабалар, магистрантлар ва аспирантлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги билимларини синаш мақсадида BIR.UZ тизимининг тақдимот маросими бўлиб ўтди
Наргиза Юсупхўжаева: «Мустақил баҳо олишни истагандим»
«Exito Print» ХК матбаа корхонаси бош бухгалтери Наргиза Махсудхўжаевна Юсупхўжаева ─ BIR.UZ аттестатини қўлга киритган бешлик орасидан ўрин эгаллашга муваффақ бўлди. Биз ундан бир нечта саволларимизга жавоб беришини илтимос қилдик
BIR.UZ аттестатига эга бўлганлар сони ошди
20-21 январь кунлари «Norma» профессионал ривожланиш марказида bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими бўйича иккинчи имтиҳон ўтказилди. Яна 3 киши аттестатга эга бўлди, ушбу ҳужжатларни қўлга киритганларнинг умумий сони эса беш кишига етди
Элла Семенникова: «Bir.uz талаб юқори бўлган ресурсга айланади»
Вir.uz малакани баҳолаш тизимини биринчилардан бўлиб синаб кўрган бухгалтерлардан бири – «Betomax Beton» МЧЖ бош бухгалтери Элла Александровна Семенникова. У мазкур ўқув платформасининг амалий қўлланилиши бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди
«Йиллик ҳисобот 2017» электрон китоби сотувга чиқди
«Norma» нашриёти «Йиллик ҳисобот 2017» электрон китобини чиқарди. Китоб «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан жорий йилда қонунчиликка киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда тайёрланган
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади
Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади
2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.
Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади
«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.




