
Вазирлик ва идоралар раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ёпилмоқда
Давлат органлари ва йирик хўжалик бирлашмаларининг расмий сайтидаги виртуал қабулхоналар ёпилмоқда. Вазирлик ва идоранинг раҳбариятига энди Президентнинг Виртуал қабулхонаси орқали мурожаат этиш мумкин

Давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари фуқаролар йиғинларига бириктирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 117-сон «Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Бюджет соҳасидаги молиявий ҳисобот янгиланди
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар (рўйхат рақами 2971, 15.02.2018 й.) эълон қилинди

Картошка импорти ҚҚСдан озод этилди
Президентнинг 20.02.2018 йилдаги ПФ–5354-сон Фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати тўлдирилди

Пахтани экспортга сотиш – «Ўзпахтасаноат» АЖ орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 йилдаги 106-сон қарори билан Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Интернет орқали экспорт – контракт ва банк воситачилик ҳақисиз
Президентнинг 19.02.2018 йилдаги Фармони 2018 йилнинг 1 июнидан товарларни Интернет орқали экспорт қилиш ва электрон тижоратни амалга оширишда янги қоидалар киритилишини назарда тутади

Пахта қай тартибда сертификатланади ва тортиб кўрилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 йилдаги 106-сон қарори билан Пахта толасини сертификатлаш ва оғирлигини тортиб кўриш тўғрисида низом тасдиқланди

Интернетда компаниянгиз ҳақида нималар ёзишаётганини қандай билса бўлади?
Бу ҳақда мазкур шарҳда сўз юритилади

Давлат органларининг IT-бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтадилар
Президентнинг 19.02.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди

ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади
Бу Президентнинг 19.02.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган

Давлат тижорат секторидаги иштирокини камайтиради
ҚҲТБТ порталида Президентнинг тижорат ташкилотларида давлат улушини камайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди

Тиббий техника қандай қиёсланади ва синалади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 112-сон қарори билан ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини (қиёслаш), шунингдек тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби белгиланди

Президент Виртуал қабулхонасида янги модуль ишга туширилди
Президент Виртуал қабулхонасида «Онлайн маслаҳатчи» модули тест режимида ишга туширилди, дея хабар беради ЎзА

Айрим нотариал хизматлар ҳақи ошади
Ушбу шарҳда Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартиришларни ёритишда давом этамиз

Эски масжидлар 2 йил ичида таъмирдан чиқарилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 120-сон «Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Бош прокуратурада янги бошқармалар ташкил этилди
Президентнинг 15.02.2018 йилдаги ПФ-5343-сон Фармони билан Бош прокуратура ва бошқа идоралар ташкилий тузилмасида ўзгаришлар назарда тутилган

Кўчмас мулк ва автога доир битимларни 1 мартдан расмийлаштирган фойдалироқ бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари ўзгартирилди. Мазкур шарҳда кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларига доир битимларни, шунингдек тегишли ишончномаларни нотариал расмийлаштирганлик учун янги ставкалар келтирилган

Апостиль қўйиш – ЭКИҲнинг 10%и
Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2018 йилдаги 126-сон қарори билан Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритилди

Пахтани сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 йилдаги «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги 106-сон қарори эълон қилинди

Давлат улушларини ишончли бошқариш қиймати қандай ҳисобланади
Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2263-2, 2018 йил 15 февраль) билан Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Пахта ички бозорда қандай сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 йилдаги 106-сон қарори билан Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Котировкалар ва аукционнинг бошланиши тўғрисида SMS воситасида хабар берилади
“ЎзРТХБ” АЖ ва Play-mobile SMS-хабарлашнинг янги хизматларини жорий этди. Улар “чиройли” авторақамлар савдоси бўйича онлайн-аукционлар иштирокчилари ва биржа савдоларида минерал ўғитларни харид қилишга масъул бўлган фермер хўжаликларининг вакиллари учун мўлжалланган

Такрорий «декретда» қанча тўланади
Айрим мутахассисларнинг фикрича: аёл болани парваришлаш таътили пайтида ёхуд у тугагандан кейин кўп ўтмай (1 йил давомида) яна ҳомиладор бўлган бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўлиқ нафақа олишга ҳақли эмас. Биз бунинг қанчалик ҳақиқатга мослигини текширишга уриндик

Энг кўп фойда келтирадиган валюта омонатлари. 2018 йил, февраль
Банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари шарҳининг давомида 2018 йил февраль ҳолатига кўра энг кўп фойда келтирадиган валюта омонатларини эътиборингизга ҳавола қиламиз

Истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдор: тузиш чоғида нималар ҳисобга олинади
Ушбу шарҳда истеъмол саватчаси тушунчаси ва таркиби, уни ишлаб чиқиш зарурати, МДҲнинг қатор мамлакатларида истеъмол саватчасидан фойдаланиш тажрибаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдорлар кўриб чиқилади

Шахсан бирламчи ҳисобварақ очилгандан кейин онлайн режимида банк омонати очишга рухсат берилади
Тегишли ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2711-1, 2018 йил 26 январь) киритилди. Шарҳ давомида – МБнинг жорий этилаётган тартиб тўғрисидаги тушунтириши

ИИВ хорижга ўқишга қандай юборади
Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) билан Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ўқиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлайдиган хорижий олий таълим муассасаларида олиб борилади

Пойтахт ИИО ходимларида электрошок воситалари пайдо бўлади
Президентнинг 14.02.2018 йилдаги ПҚ-3528-сон қарори билан ИИО ходимларини босқичма-босқич табель ўқотар қуроли ўрнига электрошок воситалари билан таъминлаш назарда тутилган

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди
Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

Барча қамоққа олинганлар тиббий кўрикдан ўтказилади
Чора қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Давлат театрларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти порнография, тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни намойиш этишнинг олдини олишга йўналтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.
Янги сонларда ўқинг

- Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДС қандай солинади
- Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»