Тадбиркорлар билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш тартибига ўзгартириш киритилди
«20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш тартибига қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Туркий инвестиция жамғармаси тўғрисидаги битимни ратификация қилди
Ушбу жамғармани таъсис этишда иштирок этиш иқтисодиётнинг устувор лойиҳаларига инвестициялар оқимини оширишга, шунингдек ТДТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Каратэни ривожлантиришга ҳар йили 5 млрд сўмдан ажратилади
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тузилмасида паракаратэ бўлими ташкил этилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциоген омиллар қандай аниқланади
Адлия вазири томонидан ушбу омилларни аниқлашга қаратилган, мисоллар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар акс эттирилган услубиёт тасдиқланди.
2024 йилда солиқ солишда нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди.
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш регламенти тасдиқланди
Давлат хизмати ЯИДХП орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман, шаҳар бўлинмалари томонидан кўрсатилади.
Жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Шунингдек ЖКда икки ёки ундан ортиқ хотин билан яшашни тарғиб қилиш, жамоат жойларида аёлларнинг юзини тўсган ҳолда юриши учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Жабрланувчи ва гувоҳларга процессуал ҳаракатларда қатнашганлик учун харажатлар қопланади
Уларга транспорт, кунлик ва яшаш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади
Рақобат ривожланиши индекси ОАВда эълон қилинади
Шунингдек Рақобат қўмитаси 1 июнга қадар Сенатга ҳисобот тақдим этади.
Барча ерлар «Yer hisobot» AATда ҳисобга олинади
Кадастр агентлиги 2024 йил 1 январга қадар ушбу тизимни ишга тушириш ва «E-qaror» электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминлайди.
Ёшга доир пенсиялар проактив шаклда тайинланади
Пенсиялар тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви асосида олинадиган иш стажи, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.
Ичимлик сув таъминоти соҳаси қандай ислоҳ қилинади
Чора-тадбирлар орасида – ичимлик сувни тарқатиш жараёнларида давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий қилиш ва соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш бор.
Заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқиш миқдори оширилди
100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиши мумкин.
Сотиладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги ахборот махсус порталда жойлаштирилади
Портал фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади.
Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида қаерга хабар бериш лозим
Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун «Uzenergo» тизими яратилди, рағбатлантириш миқдори жарима суммасиинг 2 %дан 30 %гача этиб белгиланди.
Ҳуқуқий экспериментларни қандай ўтказиш режалаштирилмоқда
«Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиб-таомили соддалаштирилди
Буни сайтлар ва мобиль иловалари орқали амалга ошириш мумкин.
Давлат хизматлари ягона реестри шакллантирилди
У 886 та хизматдан иборат.
Қандай иссиқхоналар табиий газ билан таъминланади
Табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиладиган иссиқхона хўжаликларига кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.
Ер участкаси сотиб олинганда харажатларни қоплаш «Инсон» марказлари орқали амалга оширилади.
Ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.
Рекламада давлат тили бўйича талабларни бузганлик учун жарима қўллаш режалаштирилмоқда
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ўзбекистонда «Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси жорий этилади
«Яшил» лойиҳалар таксономияси – барқарор ривожланишга кўмаклашадиган ва атроф муҳитга салбий таъсирни пасайтиришга йўналтирилган иқтисодий фаолият турларини таснифлаш тизими.
ДХШ лойиҳаларида давлатнинг фискал мажбуриятлари қандай келишилади
1 млн АҚШ долларидан қиммат лойиҳалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан, 10 млн АҚШ долларидан қиммати – Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.
Сервитутни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилмоқда
Оммавий сервитут вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланилиши мумкин.
Божхона учун электр энергияси алоҳида шартларга кўра етказилади
Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 26 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади
Гул туганаклари учун божхона божи ноль даражада бўлади
Чора гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари қандай тайинланади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (2026 йил 1 январдан) ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (2026 йил 1 июлдан) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси орқали тайинланади ва тўланади.
Ўзбекистонликлар 2026 йилда қайси кунларда дам олади
Президент "2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
Tax-Free тизимининг туризм ва истеъмол фаоллигини ривожлантиришга таъсири: Япония тажрибаси ва Ўзбекистонда амалга ошириш муаммолари
Маъмурий тартиб-таомиллар ва маъмурий суд ишларини юритиш тизимини такомиллаштириш доирасида Ўзбекистон делегациясининг Японияга хизмат сафари бўлиб ўтди.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади
Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026-2027 йиллар давомида 20 та ҳудудий марказ очилади.
Камбағал оилалар аъзоларига дарахт экиш учун субсидия берилади
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси маблағлари ҳисобидан "Экофаол фуқаро" платформасига ўзи эккан дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида ўзи эккан ва ўстирган ҳар 100 туп дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Саноат зоналарини бошқариш тизими такомиллаштирилмоқда
Саноат зоналарини ривожлантиришнинг янги механизми жорий этилмоқда: дирекциялар саноат ипотекаси шартлари асосида инфратузилма қурилишида иштирок этишлари, лойиҳаларда улуш олишлари ва ердан фойдаланиш устидан назоратни сақлаб қолишлари мумкин бўлади.
Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига қарши курашиш тизими такомиллаштирилмоқда
Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 2026 йил охирига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари очилади.
Божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда
Божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш, бизнес харажатларини камайтириш ва экспорт-импорт операцияларини жадаллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати қандай ташкил этилади
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг янги қоидалари тасдиқланди – ходимларни ўқитишдан тортиб иш берувчиларнинг иш жойларидаги хавфсизлик учун жавобгарлигигача.
Янги сонларда ўқинг
2026, 13 январь№ 02
- Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
- Иш берувчининг байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилишдаги 7 та асосий хатоси
- Вакиллик харажатлари ЖШДС солиғига тортилмаслиги учун…
- Бизнес учун божхона аудити қоидалари
- Электрон ҳисобварақ-фактура: қачон, қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим қилинади, ким имзолайди


