Акциз солиғи тўланадиган ишлаб чиқариладиган товарларга 2017 йил учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинди
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим товарлар учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинди
Визаларни бекор қилиш 2021 йилга кўчирилди
Президентнинг 2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Адлия органлари даромадлари қандай тақсимланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2016 йилдаги 413-сон қарори билан 1.01.2017 йилдан бошлаб адлия органлари ва муассасалари даромадларини тақсимлашнинг янги тартиби тасдиқланди
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ставкалари тасдиқланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 декабрдаги 1161-сон қарори қабул қилинди
Нотижорат ташкилотлари бошқа даромадлардан солиқ тўламайди
Нотижорат ташкилотларининг фаолиятида ҳам доим солиқ бўйича кўплаб саволлар юзага келади. Ушбу мақолада – мазкур ташкилотларда солиқ солишга тааллуқли қонунчиликдаги янгиликлар хусусида тўхталамиз
ННТ ҳисоботларни янги шакл бўйича топширади
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2852, 2016 йил 26 декабрь) билан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари янгиланди
Фақат мол-мулк эмас, балки иш ва хизматлар ҳам текин асосда бўлиши мумкин
Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга биноан ишлар ва хизматларни текин асосда олишда солиқларни барча тараф тўлайди
Бозорлардаги автомобилларни вақтинча сақлаш жойига белгиланганидан икки баравар кам қатъий белгиланган солиқ солинади
Юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари қайта кўриб чиқилди
Ер солиғи ставкалари индексация қилинди
Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 2016 йилга нисбатан 1,15 коэффициент қўлланилган ҳолда индексация қилинди
Ҳунармандлар– якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни алоҳида ставка бўйича тўлашади
Якка тартибдаги тадбиркорлар — қонунчилик билан белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун қатъий белгиланган солиқнинг алоҳида ставкаси белгиланди
Қисқа муддатли текширишлар қандай ўтказилади?
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 24.12.1998 йилдаги 717-I-сон Қонунга тузатишлар киритилди.
Ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди
Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини иш берувчи тўлайди
Ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчилар маблағлари ҳисобидан тўлаш тартиби 1.01.2018 йилгача узайтирилди
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари ошди
2017 йилнинг 1 январидан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилинди
2017 йилнинг 1 январидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди
Қурувчилар, умумий овқатланиш ва чакана савдо учун ЯИТ ҳисоб-китоби тартиби соддалаштирилди
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари учун ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби соддалаштирилди
Қандай имтиёзлар ўрнатилди ва узайтирилди
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарори билан алоҳида субъектларга солиқ имтиёзлари жорий этилди ҳамда илгари жорий қилинганларининг амал қилиш муддати узайтирилди
Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди
2017 йил учун солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкалари тасдиқланди
Импорт бўйича ставкалар қандай ўзгарди?
Божхона импорт божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Қайси дорилар учун нархлар белгиланган?
Президентнинг 20.12.2016 йилдаги ПҚ–2685-сон қарори билан Белгиланган нархларда сотиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати янги таҳрирда тасдиқланди
Товарни экспорт учун расмийлаштириш арзонлашди
Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2016 йилдаги 414-сон қарори билан айрим ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди
2017 йил учун алкоголли маҳсулотларга энг кам нарх ошди
2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар оширилди
Давлат кўчмас мулки ижарасининг 2017 йил учун энг кам ставкалари тасдиқланди
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари белгиланди
Коррупцияга қарши ким қандай курашади
3.01.2017 йилдаги ЎРҚ–419-сон «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва 4.01.2017 йилда кучга кирди
Йиғим йил мобайнида барқарор бўлади
Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлаш тартиби ўзгарди
Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари оширилди
Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди
Боланинг боғчадаги таъминоти қанча туради?
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2017 йилда ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори табақалаштирилади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди
Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари ишлаб чиқилди
Ҳокимият органлари, ташкилотлар ва фуқароларга қўйиладиган ягона талаблар белгиланди, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, хабар бериш тизимларининг иш тартиби ҳамда табиий, техноген, радиациявий, кимёвий ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.
Замонавий юк машиналари ва ярим тиркамалар импортига божхона божлари нолга тенглаштирилди
"Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Рўйхатдан ўтмаган қурол ва ўқ-дориларни топшириш: янги қоидалар ва рағбатлантиришлар
Қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ихтиёрий топшириш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.
ТХММ тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
Ҳужжат минтақада молиявий ва инвестиция муҳитини ривожлантиришда асосий бўғинга айланадиган Тошкент халқаро молия маркази (ТХММ) иштирокчилари учун алоҳида ҳуқуқий режим, имтиёзлар ва халқаро стандартларни жорий этади.
Минтақавий брендлар қандай тарғиб қилинади
Ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий брендларни ички ва ташқи бозорларда илгари суришга қаратилган географик кўрсаткичлар тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Мактаблардаги "Келажак соати" дастури давлат органлари иштирокида янгиланади
"Келажак соати"нинг янгиланган мазмунини ишлаб чиқишда ўқувчиларни касбга йўналтириш, ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонлигини ошириш, экологик тарбия ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
MICE-туризм қандай рағбатлантирилади
Камида 100 нафар хорижий иштирокчини жалб қилган ҳолда халқаро конференциялар ва бошқа ишбилармонлик тадбирларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми тасдиқланди.
Агросаноат рақамлаштирилмоқда: фермерлар учун Агропортал имкониятлари кенгайтирилмоқда
2026 йил ҳосилидан бошлаб юридик шахс мақомига эга қишлоқ хўжалиги ташкилотлари "Рақамли қишлоқ хўжалиги" платформасига режалаштирилаётган ишлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштиради, ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш, агротадбирларни назорат қилиш ва кредитлардан фойдаланиш мониторинги Агропортал орқали амалга оширилади.
Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилмоқда
Давлат органларининг собиқ ходимлари илгари уларнинг назорати остида бўлган ташкилотларга ишга жойлашаётганда текширилади. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ишга қабул қилишга рухсат беради.




