Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш йўлида
Адлия вазирлиги томонидан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт ҳамда шартномалар муносабатларига доир масалаларга ойдинлик киритиш юзасидан тадбир ўтказилди
2017 йилда қандай стандартлар қабул қилинади?
«Ўзстандарт» агентлиги вазирликлар, идоралар, ассоциациялар ва компаниялар таклифи асосида 2017 йил учун Республика стандартлаштириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барчани бирлаштирди
2.12.2016 йилда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2666-сон Қарори эълон қилинди
Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси
Марказий банк айрим низомларга ўзгартиришлар киритди
Марказий банк Бошқарувининг қарорлари билан қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди
Ҳар қандай дорихонада нимани топиш мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2846, 2016 йил 6 декабрь) билан Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди
Саккизинчи ялпи мажлисда Сенат 15 та масалани кўриб чиқади
Тошкент шаҳрида 2016 йил 10 декабр куни Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида бўлиб ўтган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 13 декабрида чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди
Электрон режалаштиргич ҳаётни енгиллаштирадими?
Ахборот технологиялари, гаджетлар ва бошқа турли дастурий таъминотлар асрида яшаётган бўлсак-да, кўп раҳбарлар вазифа ва режаларни қоғозга ёзишда давом этишмоқда. Ёки кўпи билан EXCEL жадвалидан фойдаланишади. Бунинг сабаби оддий – “ақлли” мобиль илова билан ишлашни тушуниб олиш учун вақт етишмовчилиги ёки ундан фойдаланишда тажрибанинг муваффақиятсизлик билан якунлангани
Тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлиги янада либераллаштирилмоқда
«Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига изоҳлар
Маслаҳатлар имтиҳон топшириш ва сертификат олишга ёрдам беради
Жорий йилнинг декабрь ойида бухгалтерларни миллий сертификатлаш бўйича имтиҳонлар ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси имтиҳондан олдинги маслаҳатларни ташкил этади. Уларда иштирок этиш бепул, бироқ олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур.
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясининг янги ва замонавий усуллари
“Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига изоҳлар
Norma.uz портали ўқувчиларига!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Norma.uz портали ўқувчиларига табриги
Пул мукофоти беришса… уни нимага сарфлаш керак?
Ҳамма турлича миқдорда пул мукофоти олади. Кимдир маошининг ярим ёки бир баробарида пул олса, кимдадир ушбу сумма арзимас миқдорда бўлади. Аммо агар ҳали ҳам “оила фонди”ни тузмаган бўлсангиз, пул мукофоти у қанча миқдорда бўлмасин, шундай мақсад йўлидаги биринчи қадам бўлиб хизмат қилиши мумкин
Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди
ПРМда семинар: устав фонди ва у билан боғлиқ барча масалалар
«Корхонанинг устав фонди – белгиланиши, шакллантириш, ҳисобга олиш тартиби. Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар» – «Norma» ПРМда 13 декабрь куни бўлиб ўтадиган бонусли семинар шундай номланади. Тадбир корхоналар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, молиявий директорлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари учун қизиқарли бўлади
Бож тўланганлиги ҳақида ЯИДХП орқали хабарнома беринг
“Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида хабарнома бериш” – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да жорий этилган янги интерактив хизмат шундай номланади
2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Давлат статистика қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2843, 2016 йил 1 декабрь) билан 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Чекишга қарор қилсангиз – огоҳлантирувчи белгиларга қаранг
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2840, 2016 йил 30 ноябрь) билан Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кенгайтирилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2842, 2016 йил 30 ноябрь) билан янги Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди
Мусиқа мактаблари асбоб-ускуналар билан норматив бўйича жиҳозланади
Халқ таълими вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2841, 2016 йил 30 ноябрь) билан Болалар мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа асбоблари, махсус мебеллар, асбоб-ускуналар ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш нормативлари тасдиқланди
Аудиторлик ҳисоботлари ва хулосалари қандай тузилади?
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2844, 2016 йил 1 декабрь) билан Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) "Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси" тасдиқланди
ТИАИСВ тузилмасига кирувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
Президентнинг 23.11.2016 йилдаги ПФ–4858-сон Фармони билан қатор ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини оптималлаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори билан мувофиқлаштирилди
Бухгалтерларни миллий сертификатлаш бўйича имтиҳонларни ўтказиш муддатлари эълон қилинди
16-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Сертификатланган амалиётчи-бухгалтер”, “Сертификатланган малакали бухгалтер” дастурлари бўйича бухгалтерларни миллий сертификатлаш доирасида тест имтиҳонлари ўтказилади
2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори (рўйхат рақами 2845, 2016 йил 1 декабрь) билан 2017 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди
Режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажаришнинг 22 усули
Баъзан кун охирлаганда оғир “ух...” тортамиз. Режалаштирилган ишларнинг ярмини ҳам бажаришга улгурмапмиз-ку! Ҳорғинлик, чарчоқ, қувват, эътибор етишмаслиги, бошқа ишларга чалғиб кетганимиз сабабли асосий ишлар қолиб кетганидан афсусланамиз. Бу муаммони бартараф этишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Рўйхатдаги усулларнинг учдан бирини бажарсангиз ҳам куннинг унумини камида икки баробар оширишга эришасиз!
ХХТУТ ўрнига ИФУТ
Бизнинг мутахассислар томонидан тайёрланган “ХХТУТ ўрнига ИФУТ” мақоласида ИФУТни қўллашнинг муҳим масалалари ёритилган: унинг тузилмаси, статистик ҳисоботларда қўллаш тартиби, кодларни мустақил равишда белгилаш асослари, ИФУТ бўйича ташкилотлар ходимларининг ўртача йиллик сони, солиқ солиш масалалари ва ҳоказо
НҲҲ лойиҳалари: солиқ маслаҳатчилари учун жарималар
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Виртуал маҳсулотларга реал чегирмалар!
NRM.UZ Интернет майдони илк маротаба жисмоний шахсларга Norma компанияси маҳсулотларидан нисбатан катта бўлмаган ҳақ эвазига фойдаланиш имкониятини тақдим этади
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари қандай тайинланади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (2026 йил 1 январдан) ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (2026 йил 1 июлдан) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси орқали тайинланади ва тўланади.
Tax-Free тизимининг туризм ва истеъмол фаоллигини ривожлантиришга таъсири: Япония тажрибаси ва Ўзбекистонда амалга ошириш муаммолари
Маъмурий тартиб-таомиллар ва маъмурий суд ишларини юритиш тизимини такомиллаштириш доирасида Ўзбекистон делегациясининг Японияга хизмат сафари бўлиб ўтди.
Автомобиллар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Улар уч хил рангда бўлади: яшил – "тоза" тоифа, сариқ – "ўртача" ва қизил – "зарарли" тоифа.
Камбағал оилалар аъзоларига дарахт экиш учун субсидия берилади
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси маблағлари ҳисобидан "Экофаол фуқаро" платформасига ўзи эккан дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида ўзи эккан ва ўстирган ҳар 100 туп дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Саноат зоналарини бошқариш тизими такомиллаштирилмоқда
Саноат зоналарини ривожлантиришнинг янги механизми жорий этилмоқда: дирекциялар саноат ипотекаси шартлари асосида инфратузилма қурилишида иштирок этишлари, лойиҳаларда улуш олишлари ва ердан фойдаланиш устидан назоратни сақлаб қолишлари мумкин бўлади.
ЯММТ иш берувчилар учун тижорий хизматларни ишга туширмоқда
Энди улар ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нафақат мустақил равишда, балки тижорий электрон хизматлар ёрдамида ҳам узатишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонликлар 2026 йилда қайси кунларда дам олади
Президент "2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
Объектингизда ҳисоблагични қандай ўрнатиш керак: электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари
2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Улар 27.11.2025 йилдаги 749-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш тартибини батафсил тартибга солади.
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Саноат зоналаридаги тугалланмаган объектларни қандай баҳолаш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат зоналарида лойиҳалар амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.



