Болалар боғчаси учун тўлов индексация қилинди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2018 йилда ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди
Нотижорат ташкилотлар 2018 йилдан ЯСТ тўлашга ҳақли
Тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар оладиган нотижорат ташкилотлар солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқига эга бўлишди
Юридик шахслар ер солиғини ҳар ойда тўлайди, у бўйича ҳисоб-китобни 10 январгача топширади
Бундай янги норма 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан кўзда тутилган
Президент макроиқтисодий прогноз ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлади
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ставкаси 2%гача оширилди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларнинг янги ставкаси тасдиқланди
2018 йилдан битта солиқ камаяди
Солиқ кодексининг матнидан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўғрисидаги барча эслатмалар олиб ташланди
Устав фондига йўналтириладиган дивидендлар бўйича имтиёз бекор қилинди
Бундай ўзгартиришлар Солиқ кодексига 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан киритилди
Ердан ҳужжатсиз фойдаланганлик учун жарима 2 карра оширилди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектлари рўйхати қисқартирилди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан мол-мулк солиғи фақат кўчмас мулкка солинади
1.01.2018 йилдан бошлаб алкоголь учун энг кам нархлар ошади
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 2017 йил 29 декабрда 2959-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилди
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ошади, бироқ 20%дан кўп эмас
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ солинадиган базаси ва ставкалари ўзгартирилди
«Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди
28.12.2017 йилдаги ЎРҚ-451-сон Қонун билан «Келажак бунёдкори» медали тўғрисидаги низом ва унинг тавсифи тасдиқланди
Ўзбекистонда янги дарахтзорлар пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1004-сон «Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
2018 йил учун Давлат дастури лойиҳаси 5 январгача ишлаб чиқилади
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги Ф-5155-сон фармойиши билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» йилида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш бўйича Йиғма ишчи гуруҳ ташкил этилди
BIR.UZ тизими бўйича биринчи имтиҳон сессияси қандай ўтди
16-17 декабрь кунлари «Норма» профессионал ривожланиш марказида BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими бўйича илк имтиҳонлар бўлиб ўтди. Уларнинг қандай ўтгани, бунда муаммолар юзага келгани ёки йўқлиги хусусида ПРМ директори Мўмин Хуррамович Ашуров билан суҳбатлашдик
Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади
2017 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзқурилишматериаллари” АЖ раисининг “Қурилиш материаллари, маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди
5 кунлик янги йил таътили ва 2018 йил учун қўшимча дам олиш кунлари
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2017 йилдаги 1019-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхатига ўзгартиришлар киритилди
Чегара назорати қандай тартибда ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 йилдаги 1007-сон «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 13 йўналиш бўйича баҳоланади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 йилдаги 993-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1003-сон «Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Техник кўрикдан ўтказиш учун янги тарифлар 2018 йил 15 январгача жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2017 йилдаги 1010-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Тошкентда авиакосмик инжиниринг соҳасидаги мутахассислар тайёрланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2017 йилдаги 996-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида авиакосмик инжиниринг соҳасидаги кадрлар тайёрлашни ташкил этиш кўзда тутилган
Экспорт контракти ўзида нимани сақлаши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 йилдаги 1006-сон қарори билан Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Ўзбекистонда болалар ногиронлиги камайтирилади
Президент 25.12.2017 йилдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади
2018 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Давлат статистика қўмитасининг қарори (АВ томонидан 19.12.2017 йилда 2956-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
BIR.UZ бухгалтерлар ва иш берувчиларга ёрдам беради
Савдо-саноат палатасида мамлакатимизнинг ихтиёрий сертификатлаш дастури — BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ССП, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, «Норма» профессионал ривожланиш маркази вакиллари ҳамда амалиётчи бухгалтерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги текширишларда иштирок этади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 йилдаги 993-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси янгиланди
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мониторинги Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформасида йиллар кесимида ортиб бориш тамойили асосида юритилади.
Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
Барча давлат идораларига маҳаллалардаги муаммоларни зудлик билан ва тезкор ҳал этиш, ижрони 24/7 режимида онлайн назорат қилиш амалиётини жорий этиш масъулияти юклатилади.
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Стартаплар экотизими қандай ривожланади
2026 йилдан бошлаб ҳар йили "Энг инновацион ғоя" республика танлови ўтказилади. У стартап лойиҳаларига айлантирилиши мумкин бўлган ғояларни аниқлайди.
Илмий ташкилотлар замонавий лаборатория ускуналари билан таъминланади
Илмий ташкилотларнинг лаборатория базасини янгилаш тартиби тасдиқланди. У асбоб-ускуналар ва сарфлаш материалларини сотиб олишни соддалаштириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ва хорижда малака ошириш орқали мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган.
Нотариус лавозимига танлов қандай ўтказилади
Нотариус лавозимига номзодларни танлашнинг ягона тартиби тасдиқланди: танлов икки босқичда ўтказилади ва назарий тест синовлари ҳамда амалий топшириқларни ўз ичига олади.
Зўравонликдан жабр кўрган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди
2026-2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясига мувофиқ Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилмоқда.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 10 март№ 10
- Креатив иқтисодиёт парки фаолияти қандай ташкил этилади
- Қайта ишлаш маҳсулотларининг божхона қиймати: бизнес масалалари
- Хорижлик учун пенсия, мавсумий ишчилар ва қисқартиришлар тўғрисида...
- Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатлари қандай аниқланади
- Солиқ низоларини кўриб чиқиш: Япония амалиёти


