Элла Семенникова: «Bir.uz талаб юқори бўлган ресурсга айланади»
Вir.uz малакани баҳолаш тизимини биринчилардан бўлиб синаб кўрган бухгалтерлардан бири – «Betomax Beton» МЧЖ бош бухгалтери Элла Александровна Семенникова. У мазкур ўқув платформасининг амалий қўлланилиши бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш Давлат дастури қабул қилинди
Президентнинг 25.01.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Адлия вазирлиги давлат органларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдиради
Адлия вазирлиги жорий йилнинг январь ва февраль ойларини “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги вакант штат бирликларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдириш ойлиги” деб эълон қилди.
Поездга олдиндан чипта харид қилганлар учун 45%гача чегирма
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ жорий йилнинг январь ойидан бошлаб йўловчилар учун қўшимча имтиёзлар берилишини эълон қилди.
Қашқадарёдаги тарихий обидаларга QR-кодларни жорий этиш бошланди
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган тарихий обидалар, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик соҳаси объектлари QR-кодлар билан жиҳозланди, деб хабар беради Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Олий юридик таълим учун квота оширилади
2018 йил учун Давлат дастури юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олган
Бўшатилганлар устидан маъмурий назорат такомиллаштирилади
2018 йил учун давлат дастури билан (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони билан тасдиқланган) «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш назарда тутилади
Иқтисодий процессуал кодекс тасдиқланди
24.01.2018 йилдаги ЎРҚ-461-сон “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Қонун Халқ сўзи газетасида эълон қилинди
Ўзбекистонда “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинади
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш 2018 учун Давлат дастурида назарда тутилган
Хусусий клиника кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни рад этганлиги учун унинг раҳбари жазоланади
Президент 25.01.2018 йилдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади
Адвокатлик тузилмалари учун ЯИТ камайтирилади
Адвокатура тузилмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш ва солиқ имтиёзларини тақдим этиш 2018 йил учун Давлат дастурида ўз аксини топган
Хорижга чиқадиганлар хавфсизлиги назоратга олинди
Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2018 йилдаги 42-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига йўловчи ташувчи автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди
Қандай солиқ тўловчилар йирик солиқ тўловчилар деб топилади
ҚҲТБТ порталида Давлат солиқ қўмитасининг "Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар" тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган
ЙПХ ва ППХ ходимлари видеокамералар билан таъминланади
ИИО ходимлари томонидан содир этиладиган порахўрлик ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар 2018 йил учун Давлат дастуридан ўрин олган
Стратегик харид қилувчиларга тендер ўтказмасликка рухсат берилди
Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПҚ-3487-сон «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Янги ФПК 2018 йил 1 апрелдан кучга киради
Фуқаролик процессуал кодексининг янги таҳрири эълон қилинди. У 22.01.2018 йилдаги ЎРҚ–460-сон Қонун билан тасдиқланган
Фоизлар бўйича компенсация ва кафилликни расмийлаштириш механизмлари жадаллаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2018 йилдаги 26-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Банкни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи – 100 млн сўм
Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2018 йилдаги 31-сон қарори билан банкни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ҳамда банк рўйхатдан ўтказилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори тасдиқланди
Қачон «in bulk» фарммаҳсулотга ҚҚС бўйича имтиёзлар ва давлат харидларида преференциялар қўлланади
Президентнинг 23.01.2018 йилдаги «Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Юқори технологияли лойиҳалар 5 йилга солиқлардан озод этилди
Бу Президентнинг 22.01.2018 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган
Йўловчи божхона декларацияси шаклига ўзгартиришлар киритилди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2606-3, 2018 йил 17 январь) билан Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Бизнесда ҳуқуқбузарликлар учун жиноят ишларини қўзғатиш - фақат прокурорнинг розилиги билан
Бундай янгилик Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланган Президентнинг 22.01.2018 йилдаги Фармонида сақланади
Иш берувчиларга пропискасиз шахсларни ишга қабул қилганлик учун жарима солиш тўхтатилади
Президентнинг 22.01.2018 йилдаги Фармони билан вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқни, шунингдек, иш берувчининг мазкур тақиқни бузганлиги учун жавобгарлигини бекор қилиш назарда тутилмоқда
Ўзбекистонда узунлик, масса, вақт ва бошқа ўлчамлар қандай белгиланади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2018 йилдаги 21-сон “Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
ЭИЗга инвестиция лойиҳасини қандай жойлаштириш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2018 йилдаги 29-сон қарори билан Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Шахсий маълумотлар қонун билан ҳимоя қилинади
Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган лойиҳасида шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий мақомини ўрнатиш ва уларни ҳимоялаш механизмини такомиллаштириш кўзда тутилган эди
Монополистлар маҳсулотининг биржа савдоси: алоҳида харидор ва тўғридан-тўғри шартномалар бўлганда
Президентнинг 17.01.2018 йилдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан монополист корхоналарнинг айрим турдаги маҳсулотларини реализация қилиш тартиби аниқлаштирилди
Барча ЯТТлар савдосида ҳисобга олишнинг янги тартиби
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (29.12.2017 йилда 2958-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Пиротехникадан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Пиротехника буюмлари муомаласи тўғрисидаги янги қонунда уларнинг таснифи белгиланган, пиротехниканинг хавфли турларидан фойдаланишга тақиқлар ўрнатилган, хавфсизлик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
Иш берувчилар олий таълим ташкилотларида кадрларни қандай тайёрлайди
Олий таълим ташкилотлари, талабалар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тартиби буюртмачилар ҳисобидан тўловларни амалга ошириш ва бизнеснинг таълим жараёнида иштирок этишини назарда тутади.
Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик кенгаяди
Минтақавий ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги котибият тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Енгил саноат экспорти ҳажми ошади
АҚШ, Хитой, Россия, Туркия, Германия, Полша, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонида Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ваколатхоналари очилади.
Тиббий ускуналарнинг клиник тадқиқотлари қандай ўтказилади
Клиник тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг тавсияси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эксперт кенгаши томонидан қабул қилинади.
"Фарғона" туристик зонасида сайёҳлар учун замонавий инфратузилма барпо этилади
Унда пиёдалар ва велосипед йўлаклари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари, учиш-қўниш майдончалари ва кабинали дор йўллари ҳамда бошқа объектлар жойлаштирилади.
Инвестиция платформалари фаолияти қандай амалга оширилади
Платформалар орқали инвестициялар қимматли қоғозларни чиқариш ва муомалага киритиш билан бевосита боғлиқ эмас, инвестиция воситачилари ва листинг иштирокини талаб қилмайди.
Аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни қандай ошириш мумкин
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди ва унинг Васийлик кенгаши таркиби ҳамда шакллантириш манбалари тасдиқланди.
Эски автомобиллар – тақиқ остида
Умумий оғирлиги 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишсиз таксилар, антиқа автомототранспорт воситалари учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилади.
Китоб ўқийдиган маҳкумларга жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Бунинг учун маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиш факти тасдиқланиши лозим.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 февраль№ 05
- Ўзбекистон ва ЖБТ: рақамли божхона сари
- Директорни ишдан бўшатишда ЯММТда шахсий кабинетга кириш имкониятини йўқотмаслик учун нима қилиш керак
- Машиналар чегарада турибди...
- Парваришга муҳтож болаларни тарбиялаётганларга пенсиялар, даромадлар, нафақалар ҳисоблаш тўғрисида...
- Қирғизистонлик юридик шахсга дастурий таъминотдан фойдаланиш учун лицензия сотишнинг солиқ оқибатлари


