Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 4.01.2018 йилдаги 6-сон қарори билан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди
Бюджет ташкилотларига – 5 йилга солиқ имтиёзлари
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарори билан солиқ имтиёзлари жорий этилиши назарда тутилган
Алоҳида ташкилотлар учун газ ва электр энергияси тарифларига нисбатан оширилган коэффициентлар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги 1025-сон «Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Одил судлов академияси суд кадрларини тайёрлайди
Таълим муассасасини ташкил этиш Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган
Судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этиш мажбурий бўлмайди
Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш кўзда тутилган
Ўзбекистонда «Адолат саройи» мажмуаси қурилади
Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтиб ўтилади
Марказий банкда таркибий ўзгаришлар содир бўлди
Президентнинг 9.01.2018 йилдаги ПФ-5296-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди
Қонунчилик палатасида “ҳукумат соати” жорий этилади, Сенат ҳокимлар ҳисоботларини эшитади
Бу 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан кўзда тутилган
ЭКИҲнинг 100 бараваригача бўлган мулкни нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик учун – маъмурий жазо
3.01.2018 йилдаги «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди
Алимент тўлаш тартиби 2018 йил июль ойидан ўзгаради
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Ҳудудларда хусусий тиббиёт ташкилотлари сони кўпаяди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3450-сон «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ҳожилар ва ҳажга қайта борувчиларга янги талаблар қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги 1031-сон қарори билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Болаларнинг таълим олишига такрор тўсқинлик қилганлик учун – 15 суткагача муддатга қамоқ
Бундай ўзгартиришлар ва қўшимчалар 9.01.2018 йилдаги Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилди
Ўзбекистонда “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” жорий этилади
Аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” асосида зарур бўлган даромадларни аниқлаш йўли билан таъминланади
Алимент бўйича қарзлар тўланганда жиноий ва маъмурий жавобгарлик бўлмайди
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
ЯСТ тўловчилар майдон 1 гектардан ортиқ бўлганда ер солиғи тўлайди
Бу 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорида назарда тутилган
Олиб келинадиган товарлар учун акциз солиғи ставкалари деярли ўзгармади
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан Ўзбекистонга олиб келинадиган алоҳида товарлар учун акциз солиғи ставкалари тасдиқланди
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинди
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун қачон қўлланилади
8.01.2018 йилдаги ЎРҚ-457-сон “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва бир йил ўтгач кучга киради
Автони расмийлаштириш учун энди оширилган ставка қўлланилмайди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди
ЯИДХПда солиқлар бўйича қарзлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш имконияти мавжуд
ЯИДХПда (my2.gov.uz) «Юридик шахслар, жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома» хизмати ишга туширилди
Адвокат лицензиясига имтиҳон топшириш учун ҳужжатлар – нотариал тасдиқланмаган ҳолда
Адлия вазирининг буйруқлари (рўйхат рақамлари 1921-1 ва 1928-1, 2018 йил 6 январь) билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом ҳамда Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари аввалги даражада сақланиб қолинди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди
Ҳукумат аҳоли учун суюлтирилган газнинг нархларини тасдиқлади
Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2017 йилдаги 1033-сон қарори билан аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг чакана нархлари тасдиқланди
Ундирувни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари ўзгармади
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан ундирувни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари белгиланди
Фуқаролар йиғинлари ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб этади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 йилдаги 944-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида низомда кўзда тутилган
Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ягона тўловга бирлаштирилди
Мазкур ўзгартиришлар 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорида кўзда тутилган
Топ-100 энг яхши иш берувчилар ОАВда эълон қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2017 йилдаги 1036-сон “Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларни ижтимоий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланди
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
«Электр хавфсизлиги ойлиги»: мақсад ва вазифалар
Вазирлар Маҳкамаси томонидан электр токидан шикастланиш хавфини камайтириш, ёнғинларнинг олдини олиш ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган профилактик ва маърифий тадбирлар мажмуаси тасдиқланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Cпелеотуризм қандай ривожлантирилади
2026-2028 йилларда ғор туризми салоҳияти юқори бўлган объектларда туризм инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш режалаштирилган. Инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани яратиш, халқаро миқёсда тарғиб қилиш ҳамда табиий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш кўзда тутилган.



