Саноат зоналаридаги тугалланмаган объектларни қандай баҳолаш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат зоналарида лойиҳалар амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Саноат зоналарини бошқариш тизими такомиллаштирилмоқда
Саноат зоналарини ривожлантиришнинг янги механизми жорий этилмоқда: дирекциялар саноат ипотекаси шартлари асосида инфратузилма қурилишида иштирок этишлари, лойиҳаларда улуш олишлари ва ердан фойдаланиш устидан назоратни сақлаб қолишлари мумкин бўлади.
Камбағал оилалар аъзоларига дарахт экиш учун субсидия берилади
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси маблағлари ҳисобидан "Экофаол фуқаро" платформасига ўзи эккан дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида ўзи эккан ва ўстирган ҳар 100 туп дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари қандай тайинланади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (2026 йил 1 январдан) ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (2026 йил 1 июлдан) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси орқали тайинланади ва тўланади.
Конституциявий суд фолияти такомиллаштирилади
Конституциявий суд фаолиятини кенг кўламли ислоҳ қилиш режалаштирилган: фуқаролар ва бизнеснинг конституциявий одил судловдан фойдаланиш имконияти кенгайтирилмоқда, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда ва суд жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бошланмоқда.
Бюджет харажатлари устидан назорат кучайтирилади
Ҳисоб палатаси мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларни халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг мурожаатлари ва техник топшириқлари асосида молиявий аудитдан ўтказади.
Tax-Free тизимининг туризм ва истеъмол фаоллигини ривожлантиришга таъсири: Япония тажрибаси ва Ўзбекистонда амалга ошириш муаммолари
Маъмурий тартиб-таомиллар ва маъмурий суд ишларини юритиш тизимини такомиллаштириш доирасида Ўзбекистон делегациясининг Японияга хизмат сафари бўлиб ўтди.
Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинди
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан импортни амалга оширишда товар қиймати бўйича 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги чеклов олиб ташланди, туристларга уй-жойни 30 кунгача бўлган муддатга ижарага бериш бўйича талаблар бекор қилинди.
Касбий таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш қандай амалга оширилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар тасдиқланди.
Масъулият кучайтирилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди: ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди.
Электрон рецептлар босқичма-босқич жорий этилади
Тизимни жорий этишнинг биринчи босқичида электрон рецепт антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ва тизимли таъсирга эга гормонал препаратлар учун мажбурий ҳисобланади.
"Бизнес ҳамроҳ" марказлари тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатади
ССП, шунингдек, хизматлардан фойдаланишда юзага келадиган масалалар ва муаммолар бўйича мурожаатларни қабул қилиш, маслаҳат бериш ва ҳал этиш учун "Бизнес ҳамроҳ" электрон платформаси ва "Сall -марказ"ни ишга туширади.
Самарасиз фойдаланилган субсидиялар қайтарилади
Бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида олинган субсидия, имтиёз ва преференциялар мақсадсиз ёки самарасиз ишлатилган бўлса, уларни қайтаришга тўғри келади.
Рақамли муҳит ва ОАВ устидан назорат кучайтирилади
Ахборот технологиялари, телекоммуникациялар ва медиа соҳасида давлат назорати тизими ўзгармоқда. Чора-тадбирлар фуқароларни – биринчи навбатда болалар ва ёшларни нотўғри ва зарарли контентдан ҳимоя қилишга, шунингдек, рақамли хизматлар сифатини оширишга қаратилган.
"Сирли харидорлар" қандай ўқитилади
Тингловчилар учун ўқув курслари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ўрганиш марказида ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилади.
Асосий ставка ўзгаришсиз қолди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди, бу эса ўрта муддатли истиқболда инфляцияни пасайтиришга ёрдам беради.
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни қандай ташкил этиш мумкин
Ноёб экотизимларга зарар етказмаган ҳолда экотуризмни ривожлантириш мақсадида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Валюта операцияларини мониторинг қилиш қоидалари янгиланди
Имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этиш ва тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатлар (оффшор зоналар) рўйхатидан Панама Республикаси чиқариб ташланди.
Ўзбекистонда бир қатор товарлар ва хизматларни реализация қилишда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади
Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисида 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармонни имзолади Асосий янгилик – 2026 йил 1 апрелдан алкоголь, тамаки, кўчмас мулк, автомобиллар ва 25 млн сўмдан юқори бўлган товарларни сотиб олишда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади.
Давлат қишлоқ хўжалигида таваккалчиликлар учун масъулиятнинг бир қисмини ўз зиммасига олади
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталашнинг янги тизими тасдиқланди: давлат суғурта мукофотининг бир қисмини молиялаштиради, махсус жамғарма эса фавқулодда вазиятларда тўловларни таъминлайди.
Янги давлат бошқаруви тизими натижага йўналтирилади
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳар беш йилда, одатда бошқа туманга ротация қилинади.
Бўлажак нотариуслар учун мажбурий ўқув курслари жорий этилади
Адлия вазирлиги талабгорларни тайёрлашнинг янги тартибини тасдиқлади. Ҳужжат ўқитиш, имтиҳонлар ва аттестациянинг қатъий қоидаларини назарда тутади, шунингдек, махсус комиссиялар ва рақамли тизимлар орқали назоратни жорий этади.
Пахта хомашёси етиштирувчиларга субсидиялар тўланади
Биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёсининг ҳар бир тоннаси учун 2025 йил ҳосилидан бошлаб 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади.
Махфий ҳужжатлар билан ишлашнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Электрон тизимларга қўйиладиган талаблар ўзгартирилди ва "Ўзархив" агентлигининг ваколатлари кенгайтирилмоқда, бу эса хизмат маълумотларининг хавфсизлигини оширади ва барча давлат тузилмаларида ҳужжат айланишини стандартлаштиради.
Кимлар гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга юборилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди.
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Суғурта ҳодисалари юз берган тақдирда суғурталанган шахсларга ёки уларнинг оила аъзоларига тегишли нафақалар, шу жумладан дам олиш кунларида ҳам тўланади.
Тошкентда йўл ҳаракатини бошқаришнинг янги модели жорий этилади
Шаҳар ҳаракати қайта қурилади: пойтахтда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) ташкил этилмоқда, у транспортни ягона рақамли тизим орқали бошқариш ваколатини олади – чорраҳалардаги оқимлардан тортиб метро ва автотураргоҳларни ривожлантиришгача.
ЯММТ иш берувчилар учун тижорий хизматларни ишга туширмоқда
Энди улар ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нафақат мустақил равишда, балки тижорий электрон хизматлар ёрдамида ҳам узатишлари мумкин бўлади.
Ҳисобда ҚҚС билан акс эттирилган материалларга алоҳида эътибор берилади
Бу сафар йиллик инвентаризация ўзига хос тарзда ўтказилади. Нима учун дейсизми? «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова бу саволга ушбу материалда жавоб беради, уни ўтказиш чоғида юзага келиши мумкин бўлган мураккаб ҳолатларни эса 2018 йил 23 ноябрда «Norma» ПРМдаги семинарда кўриб чиқади
ҚҚСга ўтишга тайёргарлик кўриш учун ҳали вақт бор
«Норма» ПРМ 23 ноябрда «ҚҚСга ўтиш учун тайёргарлик кўриш режаси: 2019 йил 1 январгача яна нималарга улгуриш мумкин» мавзусида махсус тренинг ўтказади. У муаммосиз ва молиявий йўқотишларсиз ҚҚСга ўтишда бизнесга ёрдам беради
1 январдан ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгаради
Солиқ солишнинг янги тизимида импорт ва экспорт. «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова 2018 йил 20 ноябрда «Norma» ПРМда семинар тингловчиларига бу ҳақда батафсил сўзлаб беради
Ходим қанча маош олиши керак?
Шартномада ва ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда шундай деб ёзилган: «Штат жадвалига кўра ҳақ тўланади». Аслида Меҳнат кодексига мувофиқ қандай ёзилиши керак? Бу саволга эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради. «Norma» ПРМда 2018 йил 12 ноябрда бошланадиган кадрлар ишини юритиш бўйича ўқув курси доирасида бошқа кўп учрайдиган хатоларни ҳам кўриб чиқади
«Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма» ёрдамида бухгалтерларнинг янги авлоди ўсиб келмоқда
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётидан «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма» янада қулай тус олди. Энди унинг ўзбекчасини сотиб олиш мумкин. Таржима қилинган нашрнинг биринчи жилди сотувда, иккинчиси босмадан чиқарилмоқда, бироқ унга олдиндан буюртма бериш мумкин
Монографияни босмага қандай тайёрлаш мумкин
Илмий ишларни босиб чиқариш – ҳар бир олимнинг ҳаётидаги муҳим ҳодиса. Бироқ босмага тайёрлаш илмий фаолиятдан чалғитади ва муаллифлар учун ҳақиқий бош оғриғи бўлиши мумкин. TOP PRINT иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти уларга ёрдам бериш ниятида ўз хизматларини таклиф этади
ҚҚС қандай ҳисобланади
Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан, 2019 йил 1 январдан обороти 1 млрд сўмдан кўп бўлган барча корхоналар томонидан ҚҚС тўланиши кутилмоқда. Келажакни ўйлаб иш тутадиган тадбиркорлар ҳозирданоқ ходимларини режалаштирилаётган ўзгаришларга тайёрлаш ишларини бошлаб юборишган. Бунда мутахассислар учун махсус ўқув курслари ташкил қилиш орқали «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўз ҳиссасини қўшмоқда
Дори-дармонлар – корхона харажати, йўл карточкаси эса – ходим даромади
Корпоратив пластик карта бўйича харажатлар бухгалтерлар учун кўпинча бош оғриғи бўлади. Корхона ва ходимларнинг харажатларини чалкаштириб юбормаслик учун қандай йўл тутиш керак? 18 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида бу борада батафсил йўриқномаларни олиш мумкин
Ипакчилик: субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва тутзорларни кенг миқёсда кенгайтириш
Ипакчиликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқариш, экспорт ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган янги тизим жорий этилмоқда. Пилла етиштирувчилар учун субсидиялар, тармоқ корхоналари учун солиқ имтиёзлари, тутзорларни кенгайтириш орқали озуқа базасини кенг кўламда кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилди
У кибертаҳдидларга қарши курашиш миллий тизимини яратиш, рақамли криминалистикани ривожлантириш, давлат ва муҳим ахборот инфратузилмаси ҳимоясини кучайтиришни назарда тутади.
Сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишнинг этика қоидалари ишлаб чиқилди
Қоидалар сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш тамойиллари ва талабларини, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланувчи иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энергия тармоқларига ноқонуний уланишларга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда
Электр, иссиқлик, газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жарималар оширилди, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланди.
Давлат органларида IТ-аудит жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат органлари ахборот инфратузилмасининг мунтазам IТ-аудити жорий этилмоқда, шунингдек, технопарк резидентларининг фаолияти учун шарт-шароитлар, шу жумладан халқаро ҳисоб-китоблар ва рақамли хизматлар экспортини ривожлантириш учун янги имкониятлар кенгайтирилмоқда.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади
Бу йил Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олиши ҳақида – бизнинг материалимизда.
АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин
Қоидалар сув ва сув-энергетик турдаги реакторлар (ССЭР) билан жиҳозланган атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда водород портлашидан ҳимояланиш талабларини белгилайди.
Академик лицей ўқувчилари учун якуний аттестация соддалаштирилди
Академик лицей ўқувчиларига якуний давлат аттестациясидан ўтишда қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилди.



