Ҳар йили декабрь ойида компаниялар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари келаси йил учун Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ва бошқа ҳужжатларни сабрсизлик билан кутишади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, ахир ҳужжат солиқ солиш ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш, имтиёзлар ва преференциялар тақдим қилиш ёки уларни бекор қилиш тартиби, қатъий белгиланган ставкалар ва ҳ.к. ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни сақлайди-да.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- 2017 йилдан ўзгаришлар: юридик шахсларга солиқ солиш ва бошқа тўловлар
2017 йилдан ўзгаришлар: юридик шахсларга солиқ солиш ва бошқа тўловлар
23.01.2017
Norma.uz порталидаги ўтган йил охири ва шу йил бошидаги шарҳлар туркуми ҳар бир шундай ўзгартиришларни алоҳида кўриб чиқишга бағишланган. Мазкур материалда юридик шахслар фаолиятидаги ўзгартиришларни ёритган материаллар анонси келтирилмоқда.
Солиқ солиш ва мажбурий тўловлар
Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди – 2017 йил учун асосий солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкалари бўйича шарҳий материал.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилинди – Ушбу шарҳда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг янги ставкалари билан танишиш мумкин.
Қурувчилар, умумий овқатланиш ва чакана савдо учун ЯИТ ҳисоб-китоби тартиби соддалаштирилди – Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари учун ЯСТ энг кам миқдорини аниқлаш тартиби соддалаштирилди.
Ер солиғи ставкалари индексация қилинди – Юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғининг индексация қилинган ставкаларининг 2016 йил билан таққосланган қиёсий жадвали.
Нотижорат ташкилотлари бошқа даромадлардан солиқ тўламайди – НТТга солиқ солишда нималар ўзгарди? Шарҳий материал ушбу саволга жавоб беради.
Акциз солиғи тўланадиган ишлаб чиқариладиган товарларга 2017 йил учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинди –Материалда 2017 йил учун республикада ишлаб чиқариладиган айрим акциз тўланадиган товарлар бўйича 2016 йилга нисбатан индексация қилинган акциз солиғи тақдим қилинган.
Товарни экспорт учун расмийлаштириш арзонлашди – Ушбу шарҳдан товарнинг божхона расмийлаштируви учун йиғим ставкаси пасайтирилганлиги ҳамда қандай контрактлар ҳисобга қўйилиши лозимлиги (сўнгги ўзгартиришларга мувофиқ) ҳақида билиб олиш мумкин.
Импорт бўйича ставкалар қандай ўзгарди? – Божхона импорт божлари ставкаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар шарҳи.
Суғурта бадаллари ставкаси оширилди – 2017 йил 1 январдан фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8% миқдорида ўрнатилди. Барча тафсилотларни материалдан билиб олиш мумкин.
Фақат мол-мулк эмас, балки иш ва хизматлар ҳам текин асосда бўлиши мумкин – Материалда текин иш ва хизматлар кўрсатилганда тарафларга солиқ солишнинг янги тартиби кўриб чиқилади.
Пойтахтимизда 2017 йил учун солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди – Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2016 йил 29 декабрдаги 143/18-5-сон қарори шарҳи.
Бюджет ташкилотлари учун ҳисоб сиёсати – Бу ерда янги "Ҳисоб сиёсати" (1-сонли БҲС) Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти ҳақида маълумот олиш мумкин.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш осонлашди – Материал солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида ДСИни хабардор қилиш муддатларидаги ўзгаришлар ҳақида.
Соддалаштирилган тартиб танланганлиги тўғрисида билдириш зарур эмас – Бу ерда савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун фаолият тури ўзгарганда қўшимча билдириш тақдим этмасдан ЯСТ тўлашни давом эттириш юзасидан янги имконият ёритилади.
Солиқларни мажбурий ундириш осонлашди – СКга киритилган ўзгартиришлар қарздорлик муддати 6 ойдан ошган ҳолларда ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш учун тўсиқни олиб ташлади.
Йиғим қайта ҳисоб-китоб қилинмайди – СКга киритилган ўзгартиришларга биноан йил мобайнида ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни қайта ҳисоб-китоб қилиш амалиёти тўхтатилди.
Жорий тўлов суммасини 10%дан кўп пасайтирдингизми –пеня тўланг – Материал ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар миқдорини пасайтирганлик учун янги санкциялар тўғрисида.
Фоизларга харажат йўқми – солиқ тўланг – СКга киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида фоизсиз заёмга солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи ўзгартиришлар хусусида.
Бюджет интизомини бузганлик учун жавобгарлик ўзгарди – Материал масъул шахслар томонидан бюджет интизомини бузганлик учун МЖтК ва ЖКга киритилган ўзгартиришлар ҳақида.
Бошқа тўловлар ва ставкалар
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ставкалари тасдиқланди – Материал: энг кам ставкалар, улар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқариш, ижара тўловини ҳисоблаб чиқишда қулайлик оширувчи коэффициенти қўлланиладиган пойтахт кўчалари рўйхати.
Бозорлардаги автомобилларни вақтинча сақлаш жойига белгиланганидан икки баравар кам қатъий белгиланган солиқ солинади – Юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қайта кўриб чиқилган қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳақида.
2017 йил учун алкоголли маҳсулотларга энг кам нарх ошди – 2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларнинг оширилиши ҳақида.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича бирйўла иккита материал тақдим қиламиз: Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори табақалаштирилади – ушбу нафақани тайинлаш тартибидаги ўзгаришлар, Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини иш берувчи тўлайди – ишловчи аёлларга уни тўлаш тартиби ҳақида.
Танлов савдолари ғолиби фойда ва ҚҚСга эга бўлади – Материал янги норма ҳақида, унга кўра ҚҚС ЯСТ тўловчилари томонидан иштирок этганда марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган капитал қурилишда танлов савдолари натижаларига кўра тўланади.
Имтиёзлар, преференциялар, жавобгарлик чораларини енгиллатиш
Қандай имтиёзлар ўрнатилди ва узайтирилди – 2017 йилда амал қиладиган барча имтиёзлар ва преференциялар бўйича шарҳий материал. Сўз янги имтиёзлар ва узайтирилган ҳамда тузатиш киритилган имтиёзлар ҳақида боради.
Солиқлардан тежалган маблағларни узоқроқ ишлатиш мумкин – Мазкур мақола солиқ тўловчиларга имтиёзли давр мобайнида фойдаланилмаган бўшаган маблағларни яна бир йил мобайнида белгиланган мақсадларга йўналтириш учун янги имконият хусусида.
Қачон молиявий санкциялар қўлланилмайди – Материал солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликдан озод этиш учун асосларга тааллуқли ўзгартиришларга бағишланади.
Имтиёз истайсизми – резидентлик сертификатини олинг – Бу ерда Солиқ кодексига киритилган тузатишлар ёритилган, унга кўра норезидентларга солиқ солиш масалаларини ҳал қилиш тартиби соддалаштирилган.
Айрим фаолият турлари бўйича ечимлар
Ҳунармандлар– якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни алоҳида ставка бўйича тўлашади – Тадбиркорлар–“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига солиқ солишга тегишли тартибдаги ўзгартиришлар ҳақида.
Қандай пойабзал хавфсиз деб тан олинади? – Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти шарҳи.
Эркин иқтисодий зоналар қандай ривожланади? –Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш учун тасдиқланган чора-тадбирлар ҳақида.
Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 33%га оширилди – Уяли алоқа компаниялари фаолиятига тааллуқли ўзгартиришлар ҳақида.
Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари оширилди – Материалда янгиланган ставкалар бўйича шарҳ тақдим қилинган.
Йиғим йил мобайнида барқарор бўлади – Материал товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлаш тартибидаги ўзгартиришлар ҳақида.
Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати қисқарди – Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати 42 дан 32 тургача қисқартирилди. Материалда янгиланган рўйхат билан танишиш мумкин.
Инкассо электрон кўринишда қўйилиши мумкин –Марказий банк томонидан Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар шарҳи
Хорижий валютадан фойдаланиш муддати узайтирилди –Бу ерда сўз ваколатли банклар томонидан мижозларнинг буюртманомаларига асосан сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддати ҳақида бормоқда. У 7 дан 15 иш кунигача узайтирилди.
Читайте в свежих номерах
- Что делать, если налоговики приостановили возможность оформлять ЭСФ
- Как подготовить трансформационную модель по составлению финотчетности по МСФО
- Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов
- Договор подписки–2025
- Какая ответственность предусмотрена за нарушения в сфере импорта